29 August 2022
10:31 - Жанубий Корея кемасозлик ташкилотлари ўзбекистонлик малакали мутахассисларни ишга ёллашга қизиқиш билдирмоқдамиш. Шунга ишонадиганлар борми?
СЕУЛ, 27 август. Ўзбекистон Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси вакиллари “DHMC Co.,Ltd.” кемасозлик ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказибди.

Мулоқот чоғида E-7 визаси асосида ўзбекистонлик ишчиларни ушбу ташкилотга ишга жалб қилиш истиқболлари бўйича фикр алмашилибди.

Учрашув якунида Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда “DHMC Co.,Ltd.” кемасозлик ташкилоти ўртасида ўзбекистонлик малакали мутахассисларни E-7 визаси асосида ушбу ташкилотга меҳнат фаолиятига жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилганмиш.

Келгусида мазкур ташкилотнинг ишлаб чиқариш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, хорижий ишчи кучига бўлган талаби ва ташкилий масалалар бўйича ҳамкорликда иш олиб боришга келишилгани айтилганмиш.

Хуллас, шунақа келишувга борилганмиш! Шунга ишонадиганлар борми Ўзбекистонимизда? Йўқ, табиий, бундай нарсаларга ишонадиганлар бизда умуман йўқ???

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону