27 August 2022
18:23 -
Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини бир йилга тўхтатгани ҳақида хабар
Мамлакат Саноат ва Инфратузилмани Ривожлантириш Вазирлиги қурол-яроғ, ҳарбий техника ва маҳсулотларини экспорт қилишни тўхтатиб туриш тўғрисида таклиф киритган экан.Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини 2023 йил сентябрга қадар тўхтатибди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати Telegram-каналида хабар қилинди.
Хабарда айтилишича, Қозоғистон Бош Вазири Алихан Смаилов раислигида мудофаа саноати масалалари бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтибди.
Комиссия қатнашчилари 2023 йилнинг августи охирига қадар қурол-яроғ, ҳарбий техника ва маҳсулотларини экспорт қилишни тўхтатиб туриш таклифини муҳокама қилишибди. Таклиф Саноат ва Инфратузилмани Ривожлантириш Вазирлиги томонидан киритилганлиги айтилмоқда.
“Ушбу таклиф комиссия аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди”, - дейилади Қозоғистон ҳукумати хабарида.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения
