25 August 2022
12:00 -
Ўзбекистон қўлга тегадиган “тоза” иш ҳақи бўйича рейтингда 96-ўринни эгаллабди, бу Ўзбекистон учун “ЯРАМАС” деражада паст!
Ўртача ойлик “тоза” иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида, Numbeo маълумотларига кўра, Ўзбекистон 106 мамлакат ичида 96-ўринни эгаллагани жуда ҳам қизиқ.
Мамлакатимизда соф иш ҳақи 278,79 АҚШ долларини ташкил қилган. Баъзи Африка мамлакатларида, Бангладеш, Венесуэла, Покистон, Непал ва Шри-Ланкада камроқ иш ҳақи олиш ҳам мумкинмиш.
Рейтингга кўра, МДҲ давлатлари орасида “тоза” иш ҳақи бўйича энг паст кўрсаткич ҳам Ўзбекистонда қайд этилгани алоҳида урғуланган.
Қозоғистон 77-, Беларус 72- ва Россия 47-ўринни эгаллабди. Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон бўйича маълумотлар йўқ. Озарбойжон 90-ўринда, Арманистон эса 73-ўринда қайд этилгани айтилган холос.
Бир неча йилдан бери санкциялар остида қолиб келаётган Эрон 93-ўринни эгаллади.
Энг юқори маош Швейцария, Сингапур, Австралия, АҚШ ва БААда, энг пасти эса Непал, Венесуэла, Нигерия, Покистон ва Шри-Ланкада қайд этилибди.
Numbeo рейтинги очиқ маълумотларга асосланган экан.
Айни пайтда Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори 920 минг сўмни ёки Марказий Банкнинг расмий курси бўйича (25 август ҳолатига кўра) 84 доллардан ортиқни ташкил қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения