24 August 2022
03:31 - Юсуф Жума: ДУНЁ УКРАИНА БЎЛДИ…. УКРАИНАНИНГ ЭНГ УЛУҒ ИККИ ҒАЛАБАСИ… УКРАИНАНИНГ БАЙРОҚЛАРИ…

Украинанинг энг улуғ биринчи ғалабаси -
дунё ҳайиққан, дунёнинг энг биринчи террорчиси
бошқараётган, дунёнинг энг биринчи террорчи
давлатига қарши мардона кураш бошлаганидир.
Бу ЖАСОРАТ ғалабасидир!!!

Украинанинг энг улуғ иккинчи ғалабаси -
Киевгача келган иркит ўрис террорчиларини
юзма - юз жангда синдирди, шармандасини чиқарди.
Бу МАРДОНАЛИК ғалабасидир!!!

Ўрис террорчиларини бутунлай тор - мор этишда
Улуғ Тангри кўмакчи бўлсин!
Украинага шарафлар бўлсин!!!
Украинанинг шонли етакчисига шарафлар бўлсин!!!
Украинани ҳар томондан қўллаб келаётган АҚШга шарафлар бўлсин!!!

АҚШ кўчаларида юрсанггиз -
Америкаликлар уйларида ҳилпираётган
Украина байроқларини кўрасиз.
Дарвозалари пештоқларида, деворларида, деразаларида….
Оддий кишилар уйларида…
Чексиз севинаман!
Украина байроқлари ер юзида озодлик,
ҳақиқат, жасорат, ор - номус байроғига айланди!!!
Номуссиз Марказий Осиё эллари - Кремль
тайинлаган сотқин “президентларга” сажда этиб, номуссизларча яшаяптилар.
Украина дунёнинг энг ёвуз кучини синдирди,
бу орсизлар бошларидаги битта сотқинни йўқотишга ярамайдилар.
Номуслилар ҳам бор, саноқли, улардан кечирим сўрайман.
Тўрт юз йиллик душманимиз лаънати ўрисга
қарши М.О. Украина ёнида туриши шартдир!!!
Фақат М.О. эллари эмас, юздан ортиқ эл -
элат мустамлака ҳанузгача, ҳанузгача ўрис
геносид этмоқда, юртларининг ер усти,
ер ости бойликларини талон этмоқда, барчаси Украина ёнида туриши шартдир.
Эсизки, улар ёви Кремлнинг кетини яламоқдалар….

Биз М.О.ликлар - Туронликлар Украина билан бирга бўладиган қутлуғ кунлар
келади - шунда ожиз элларга уруш очадиган ёвузликлар бутунлай тугатилади…
Улуғ боболаримиз бу қутлуғ ҳақиқатни кўп карра исботлашган…

Чинакам эл - довруқ солар -
Орда қайта тўғилган эл!
Шон билан дунёни олар,
Номус ичра йиғилган эл!

Сиғмаганда очунга ор,
Мард Киев бошпана бўлди.
Дунёни берди БируБор,
Дунё Украина бўлди!

Улус эрк деб жондан кечар,
Тангри уйи - ҳар бир кўча.
Украина номус ичра,
Номус Украина ичра!!!

Азовчиларга шараф - шон,
Номусга бошпана бўлди.
Украина бўлди - жаҳон,
Дунё Украина бўлди!!!

2022 йил, 23 августь.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону