16 August 2022
14:24 - Давлат Статистика Қўмитаси: Йил бошидан бери 2,7 млн ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида хорижга чиқиб кетганмиш! Шунга ишонадиганлар борми?
7 ойда 2,7 млн ўзбекистонликлар қариндошини йўқлаш мақсадида хорижга чиққанмиш. Бу ҳақда Давлат Статистика Қўмитаси маълумот берибди. Шунга ишонадиганлар борми?

Бу Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистон фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари орасида қариндошларни йўқлаш биринчи ўринда турганмиш – уларнинг сони 2,7 млн кишига етганмиш. Уларнинг сони шунча катта рақамга учраганига ишонадиган одам борми?

Бундан ташқари, дам олиш мақсадида 435,6 минг киши, ўқиш мақсадида 112,1 минг киши четга чиқиб кетганлиги ҳам хабар қилинганмиш.

Шунингдек, даволаниш учун 34,9 минг киши Ўзбекистондан кетган бўлса, хизмат юзасидан 9,2 минг киши чиқиб кетганмиш.

Маълумот учун 6 ойда 1,7 млн киши хорижликлар қариндошларни йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келганлиги ҳам хабарларда айтилганмиш.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа баҳслар, дейди “Ҳаракат” агентлиги! Шуларга ишонадиганлар борми? Бунга ишониш учун муҳим янгиликлар керакку???

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону