08 August 2022
15:04 -
“Толибон” яна Ўзбекистон ва Тожикистондан олиб қочилган вертолётларни қайтаришни сўрагани ҳақида
Афғонистон муваққат ҳукумати Мудофаа Вазирлиги яна Ўзбекистон ва Тожикистонга вертолётни қайтариш талаби билан мурожаат қилибди.
Tolonews нашри хабарига кўра, муваққат ҳукумат мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фаҳим Иноятуллоҳ Кобул ўғирлаб кетилган вертолётларни тез орада қабул қилиб олишини айтибди. У вертолётлар афғон халқининг мулки эканлигини таъкидлабди.
Айни пайтда, айрим афғон таҳлилчиларининг фикрича, Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмагани учун вертолётларни қайтариб олишнинг иложи йўқ.
“Биринчидан, мен бу вертолётлар учун ҳужжатлар Афғонистонга тегишли эканлигига ишончим комил эмас. Иккинчидан, бу ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган “Толибон” ҳукуматининг муаммоси”, - дейди Тожикистондаги собиқ афғон дипломати Фаҳим Коҳдаманий.
Аввалроқ АҚШ Мудофаа Вазирлиги расмийси Афғонистон армиясининг Кобулдаги ҳукумат қулаганидан кейин Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочиб кетилган вертолётлари толибларга берилмаслигини маълум қилган эди.
Апрель ойи охирида президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев нима учун Ўзбекистон расмийлари самолёт ва вертолётларни толибларга қайтармаганини тушунтирганди.
Бу одам “Америка Овози” нашрига берган интервьюсида у афғон учувчилари аввалроқ ўз мамлакатидан Ўзбекистонга олиб қочган авиатехника АҚШга тегишли эканлигини айтган экан.
“АҚШ ҳукумати улар учун пул тўлаган, аввалги Афғонистон ҳукуматини молиялаштирган”, деган экан бу одам.
Исматулла Эргашев авиатехникаларнинг тақдири бўйича қарор Вашингтонда қабул қилиниши кераклигини таъкидлаган экан.
“Биз бу ҳарбий техникани АҚШ билан келишув асосида сақлаб қолдик ва бу ҳақда толибларни хабардор қилдик”, дебди дипломат.
Афғонистонда ҳокимият толиблар томонидан қўлга киритилганидан сўнг мамлакат ҲҲК учувчилари ва ходимлари учинчи давлатларга самолётларда учиб, мамлакат ҳудудини оммавий равишда тарк эта бошлашибди. Шу тариқа, 40 дан ортиқ Афғонистон ҳарбий самолётлари ва вертолётлари Ўзбекистонга учиб келибди. Самолётларнинг бир қисми Тожикистонга ҳам парвоз қилган экан.
Ўзбекистон Бош Прокуратураси 2021 йил 14 ва 15 август кунлари мамлакат ҳудудига 22 та ҳарбий самолёт, шунингдек, Афғонистондан 24 та вертолёт қўнганини маълум қилган ва уларни кутаётган экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения