06 August 2022
18:09 - Юсуф Жума: Ўзбекистонда Кремль тузган қўнғирчоқ пирсиёнлар давлати террорчи Хитойнинг Уйғуристондаги уйғурлар қирғинини - геносидини яна қўллаб чиқди!

(4 август кунги қорамалардан)

Пирсиён В.Норов бошқараётган ТИВ Тайван баҳонасида Хитой яхлитлигини
қўллаб, ёғийга ялтоқланди.
Уйғуристон ҳеч қачон Хитой бўлмаган,
Хитой бўлиб қолмайди ҳам…
Она Туркистон эди, она Туркстон бўлади.
Она Турон эди, она Турон бўлади…

Балки пирсиён В.Норовнинг хабари йўқдир - ярим Украинани ўрис вайрон
этганидан, бу сотқин Украина яхлитлиги тўғрисида бир сўз демади.
М.О. яхлитлигидан сўз очмайди.
Қани Туркистон.қани Турон?!
Қани Турон яхлитлиги?!…
Пирсиёнлар индамайдилар - ота -боболари сотиб битирганлар…
В.Норовнинг сўзи - катта пирсиёни Ш.М.нинг сўзи.
Кучли ёвга иштон туширишга имконни Ш.М. пойлаб туради.
Шу йўл билан озиқланиб - ўсган…
Дунёда биринчи бўлиб - иштон туширади…
Бу лаънатига қараб, майда пирсиёнлар иштон туширадилар…
Аҳмоқ ўзбекларчи?!
Нодон ўзбек ёғий олдида қовун туширади,
Сотқин пирсиён ёғий олдида иштон туширади.
Шу боис Туркистон яхлитлиги битди.

Эй сотқин пирсиёнлар!
Дунёнинг куни сизга қолмади.
Эгалари бор.
Сиз лаънатилар,ноэрлар,ҳатто ўз ҳокимиятинггиз остидагиларга сув
беролмаяпсизлар,сизга ким қуйибди дунёга кенгаш беришни?!
Яқинда бошинггизда кўрасиз - очуннинг эгаси борлини!

Пирсиён Ш.М. пирсиёнларга дарёни боғлаб берди.
Сув сатҳи пасаядида!
Газ конлари - бесаноқ дарёлар дунёга оқаяпти,
ўрнини нима тўлдиради?!
Яқинда бир пирсиён неъфт кони топилганидан дарак бериб, йилига
1500 қудуқ қазилишини айтди.

Сув сатҳи эмас . Ўзбекистонда ва бутун М.О. да
ер сатҳи ҳам пасайиб, ер устини ер ости ютади.

Йиллар давомида ёзиб келдим.
“ҲАРАКАТ” гувоҳ.
Оламнинг бугунги дод -войларини ҳам, бетиним ёздим
- “ҲАРАКАТ” гувоҳ.
Дунёнинг эгаларига айтдим…
Лаънати ўзбек жим, мухолифати жим - сотқин мухолифат - ғийбатдан
бошқага ярамайди..
Қўрқоқ ва аҳмоқ эл - бир пирсиённинг фалонига
сажда этиб, оллоҳ - оллоҳ деб ўтирибди…

Эй пирсиён тўрачалар - Москва ва Пекиннинг чўрилари - ёв учун чиққан
жойларингдан ҳам қудуқ
қазийсиз…
Чиққан жойларинггизни ҳам, болаларинггиз чиққан
жойларни ҳам Хитойга, ўрисга қўшинг - улар яхлит
бўлсин - номуссиз емхўр сўтаклар…

Лекин унутманг, яқинда ҳисоб - китоб кунлари келади…
Сизга сўз бераман:
Сизни на Кремль деворлари, на Хитой деворлари
асрай олади -ўлигу тирик, каттаю кичик барчанг
экканингни ўрасан….
Мен таянган куч шундай улуғ кучки -ўйнашманг….

2022 йил, 4 августь.

Барча чақин тизимга
Ғайрат бўлиб келади.
Барча кўклар кўзимга
Ҳайрат бўлиб келади.

Эзгин эллар қайғуси -
Турмушимнинг оғуси.
Ичим қони бўғзимга
Ҳасрат бўлиб келади.

Бошдан оёғи сара,
Бошдан оёғи шира-
Бир гўзал бор оғзимга
Шарбат бўлиб келади.

Ёғий девори беҳад
Сўзим - ўқ тешар - қудрат.
Бор жасорат сўзимга
Журъат бўлиб келади.

Абдулқодир Гилоний -
Раҳмонимда Раҳмоний,
Кечаю кундузимга
Ҳиммат бўлиб келади.

Тангри кўшкиман - ялов,
Ўйнашма - мен билан, ёв,
Улуғ Тангри ўзимга
Ҳикмат бўлиб келади!!!

2022 йил, 4 августь.

Сенингдек соҳибжамолни
Она зоти тўғолмайди.
Йиғолмайди мунча болни,
Мунча кўркни йиғолмайди.

Сени Тангрисидан йиғган,
Сени ёғдусидан йиғган.
Ойни тўғган осмон тўғган,
Кунни тўғган осмон тўғган.

Кўнглимни ёритиш учун
Ойу кун ожиздир - ойдин,
Кўзим косасида ютдим -
Кўркинг бўлди - ичимга кун.

Кўкнинг учта боласи бор -
Ойу кун, сен - ой - кун узор.
Икки ойдинидан ойдин
Учинчиси-кўркда ўзар.

Сени Тангрисидан йиғган,
Сени ёғдусидан йиғган.
Ойни тўғган осмон тўғган,
Кунни тўғган осмон тўғган.

Бошдан - оёғинг - бол, жонон,
Ютдим - шу бол умримга жон.
Сен Ўзидан бир нишонсан,
Ё Ўзи сендан бир нишон?!

Сени Тангрисидан йиғган -
Сени ёғдусидан йиғган -
Ойни тўғган осмон тўғган,
Кунни тўғган осмон тўғган.

2022 йил, 4 июль.

Ҳазил.

Йўлим боғлиқ, кўнглим тортган
Жойга кўнглим кетолмайди.
Додимдан бошқа бир нарсам
Гўзал,сенга етолмайди.

Сенга оташ жоним совғам,
Қанча берсам - битмас,эркам.
Ўтни ўзим топширмасам,
Ўзга қўрқиб - элтолмайди…

2022 йил, 4 августь.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону