31 July 2009
03:50 - Хонанда Дилнура Қодиржонованинг қизларини тақдири суд муҳокамасида
Кеча фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонованинг икки қизи васийлиги учун суд муҳокамаси бошланди. Хонанданинг онаси Октябрхон ая невараларини зўрлик билан Рене Метмуродова деган аёлга тортиб олиб берган Чилонзор тумани ҳокимлигини судга берган. Октябрхон Юсупованинг вакили сифатида ишда иштирок этаётган “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятовага кўра, бу қинғирликларнинг бошида Ўзбекистон Ички ишлари вазири Баҳодир Матлубовнинг укаси Жамшид Матлубовлар турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Шарқ булбули” номини олган мумтоз хонандани кундоши Раъно Матлубова (Жамшид Матлубовнинг биринчи хотини) ҳамда унинг ўғли Хуршид ўлдирган, деган ҳақиқатга яқин фаразлар бор. Жамшид Матлубов эса мазкур жиноятларни хаспўшлаш, воқеа шоҳидларининг овозини ўчириш мақсадида невараларини бувисидан қочиришга ҳаракат қилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону