07 July 2022
11:09 - ОАВ: АҚШ Президенти Жо Байден Яқин Шарқдаги Исроил ва Саудия Арабистонига сафарини қолдирибди, бошқа ҳеч нарса маълум эмас
АҚШ Президенти июнь ойида Яқин Шарқ мамлакатларига, хусусан, Исроил ва Саудия Арабистонига сафарини қолдирганди. Бу ҳақда қатор маҳаллий нашрлар ёзмоқда.

NBC ўз манбаларига таяниб ёзишича, Жо Байденнинг июнь ойи охирида Саудияга режалаштирган сафари июль ойига қолдирилибди. АҚШ Президенти Саудияга бормоқчи экани ҳақида ўзи ҳам айтган, у Ар Риёдда амалда мамлакат бошқарувчиси бўлган валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашишни кўзлаётганди.

Жо Байденнинг Саудияга бормоқчи экани Вашингтонда турли фикрларни келтириб чиқарганди. Чунки сайлов компанияси вақтида Байден журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилгани сабаб Саудияга қарши салбий фикрлар билдирган. 2018 йил АҚШ Марказий Разведка Бюроси журналист Жамол Қошиқчи Саудиянинг Истанбулдаги элчихонасида айнан Муҳаммад бин Салмон буйруғи билан ўлдирилган деган қарорга келганди.

Жо Байден Саудияга ташрифи вақтида нефт қазиб олишни ошириш масаласини муҳокама қилиши ҳам мумкин эди. Олдинроқ Саудия кунлик нефт қазиб олиш ҳажмини ошириши айтилди. Чунки уруш сабаб бозорда нефт нархининг ошишига Россияда қазиб олишнинг камайгани ҳам таъсир қилмоқда.

Шунингдек, Жо Байден Саудиядан кейин Исроилга ҳам бориши кутилганди. ОАВ бу сафар ҳам қолдирилгани ҳақида ёзмоқда. Бунга сабаблардан бири сифатида Исроил Бош Вазири Нафтали Беннетнинг ҳукуматдаги “курсиси қимирлаб қолгани” ҳам кўрсатилмоқда. Исроил нашрларининг ёзишича, Жо Байден Исроилдаги ҳукумат ўзгаришига алоқадордек кўриниб қолмаслик учун Яқин Шарқ сафарини кечиктирганди.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбирлари, бундай воқеалардан чиройли чиқишлар қилиш керак эди. Буларнинг биринчиси, Жо Байден ўша ерларга саёҳатини қолдириши керак эди, у ёғи нима бўлиши – ЎЗ-ЎЗИдан маълум эдику!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону