08 July 2022
22:49 -
Ўзбекистон Сенатида 2021 йилги Давлат Бюджетининг ижроси ТАНҚИД ҚИЛИНГАНИ ва бошқа камчиликлар ҳақида
Ўтган йилда иш ҳақига ажратилган 331,4 млрд сўм бошқа мақсадларга сарфланган. 10 трлн 785 млрд сўмлик харидлар бўйича тузилган 35 мингдан зиёд шартномалар тўғрисидаги маълумотлар махсус ахборот порталида жойлаштирилмаган экан. Давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 57 млрд сўм дивидендлари Давлат Бюджетига ўтказилмаганмиш.
8 июл куни Олий Мажлис Сенатининг 28-ялпи мажлиси давомида сенаторлар 2021 йил якуни ва 2022 йилнинг биринчи чораги бўйича Давлат Бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижросида йўл қўйилган бир қатор камчиликларни санаб ўтилибди.
Хусусан, давлат харидлари соҳасидаги 2та портал – корпоратив буюртмачиларнинг электрон кооперация портали ҳамда махсус ахборот портали ўзаро интеграция қилинмаган. Бу эса кўп ҳолларда давлат харидларининг шаффофлиги масаласини савол остида қолдиряпти. Ўтган йилнинг ўзида 10 трлн 785 млрд сўмлик харидлар бўйича тузилган 35 мингдан зиёд шартномалар тўғрисидаги маълумотлар махсус ахборот порталида жойлаштирилмаган.
Электрон савдолар бўйича Ҳисоб-Китоб Клиринг Палатасида 55 млрд сўмдан зиёд маблағ ҳаракатсиз қолганмиш. 2018–2021 йиллар давомида бу маблағлар самарасиз тарзда махсус ҳисоб рақамларда туриб қолганмиш.
Иш ҳақига ажратилган 331,4 млрд сўм бошқа мақсадларга сарфланганмиш
Республика бюджети ҳисобидан 2021 йилда Молия Вазирлиги томонидан иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ошириш билан боғлиқ харажатлар учун маҳаллий бюджетларга 4 трлн 622 млрд сўмдан зиёд қўшимча маблағ ажратилган экан.
ШУНДАЙ ЭКАН, ҳисоб палатасининг хулосасига кўра республика бўйича иш ҳақига ажратилган маблағларнинг 331,4 млрд сўми Молия Вазирлигининг розилиги асосида бошқа мақсадларга сарфланганмиш?
Гапга қаранг, БЕЧОРА БЮДЖЕТИмизнинг КАТТА ҚИСМИ шу нарсалардан четда қолганмиш. Бўлмаган гап, дейди “ҲАРАКАТ” МУХБИРЛАРИ, қолган маблағлар қаерда?
Ўз даромадини кўпайтиришга ҳарис жамғармамиш?
Қайд этилишича, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш Давлат Жамғармасининг ҳисоботида даромад кўрсаткичлари ва харажатларнинг айримлари нотўғри акс эттирилиши билан боғлиқ хато ва камчиликлар АНИҚЛАНГАНМИШ.
Жамғарма томонидан “Hi-Tech Bank” ва “Равнақ банк”ка депозит шартномаларига асосан жойлаштирилган 7 млн 850 минг доллар миқдоридаги муддатли депозитлар шартномада кўрсатилган муддатларда жамғарма ҳисобига ҚАЙТАРИЛМАГАНМИШ.
Жамғармага тегишли 3 та ҳисобрақами маблағларининг ҳисоби ғазначилик ижроси билан қамраб олинмаган.Жумладан, миллий валютадаги банк ҳисобрақамларида ғазначиликдан ташқари қонунчиликка зид равишда 10 млрд 700 млн сўм кирим ва 71 млрд 407 млн сўм чиқим амалиётлари, хорижий валютадаги ҳисобрақамлар орқали 11 млн 100 минг АҚШ доллари кирим ва 10 млн 270 минг АҚШ доллари чиқим АМАЛИЁТИ БАЖАРИЛМАГАНМИШ.
Масалан, Жамғарма томонидан “Универсалбанк”да иккиламчи ҳисобрақам очилиб, 1 млн АҚШ доллари 1 йил муддатда йиллик 4 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан сақланганмиш.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловнинг изоҳ беришича, жамғарманинг бўш турган маблағларини депозитга қўйиш нормaл амалиёт ҳисобланибди, бироқ риск ҳисобга олиниши шарт эмасмиш. Ҳозирда “Hi-Tech Bank” ва “Универсалбанк”дан ҳам депозит маблағлари қайтарилган, “Равнақ Банк”дан 5 млн долларлик депозитдан 1 млн доллари қайтарилган, 4 млн доллар маблағни қайтариш бўйича судга ва тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганмиш.
Давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 57 млрд сўм дивидендлари Давлат Бюджетига ЎТКАЗИЛМАГАНМИШ
ДАВЛАТ РАҲАБАРИ ва хукуматнинг 2021 йилдаги тегишли қарорларига мувофиқ давлат улуши мавжуд корхоналар дивидендлари давлат бюджетига ўтказилиши БЕЛГИЛАНГАН ЭКАНДА.
Бироқ давлат улуши мавжуд бўлган 190 та корхона томонидан ўтган йилда 668 млрд сўмдан зиёд дивидендлар ДАВЛАТ БЮДЖЕТИГА УНДИРИЛМАГАНМИШ.
Солиқ кодексига мувофиқ давлат улуши мавжуд бўлган барча корхоналар дивидендларининг 5 фоизи бюджетга ўтказилиши керак экан. Лекин 2021 йилда 691 та корхонадан қарийб 57 млрд сўм дивидендлар бюджетга ОЛИНМАГАНЛИГИ АЙТИЛГАНМИШ!
Хуллас, шунқа гаплар ва шунқа БАҲСЛАР БЎЛИБДИ!!! Қани ҳурматли ўқувчиларимиз, ШУ ГАПЛАРДАН келиб чиқиб, бизга фойдали маслаҳатлар беринг, ана ўшанда ҳамма нарсадан озод бўламиз!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения