05 July 2022
15:40 - Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилибди, рублнинг курси тушишни давом эттирмоқдамиш

Ростдан ҳам шундай, рублнинг курси кетма-кет учинчи бор тушибди, Марказий Банк буларни билдирибди.

Марказий Банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 июлда амалда бўладиган қийматини белгилаб берибди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 23,45 сўмга кўтарилиб, 10 860,14 сўмни ташкил қилибди. Евро 132,98 сўмга пастлаб, 11 182,69 сўм бўлибди. Рубл 10,70 сўмга тушиб, 185,88 сўм бўлибди.

Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун тушиб, 10 836,69 сўмни ташкил қилган экан.

Маълумот учун, Украинадаги уруш бошланган кунларда Ўзбекистонда рубл курси 140 сўм атрофида эди, кейинги ҳафталарда курс 80 сўмдан ҳам пастга тушиб кетган (3 март куни 100 сўмдан пастга тушган, 9 март куни 79,89 сўмни ташкил этган), аммо март ойининг иккинчи ярмида курс мустаҳкамлана бошлаган (17 март куни 100 сўмдан ошган).

Шундан кейин рубл курсида қулаш кузатилмаган, апрел ойи бошига келиб курс урушдан олдинги ҳолатига қайтган, ой охирида 150 сўмдан, май ойи бошида 160 сўмдан ҳам ошганди. Май ойи охирида қарийб 200 сўмга яқинлашган курс, кейинги ҳафта мобайнида яна ортга қайтади, лекин 23 июнда курс 200 сўмлик нуқтадан ҳам ўтади ва 30 июнь куни ўзининг юқори нуқтасига чиқади (212,43 сўм). Июль ойидан эса рубл курси фақат тушиб бормоқда.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа баҳслар. Кўрамиз, буёғи нима бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону