31 July 2009
03:12 -
Ислом корпорацияси Ипотека банкка 10 миллион доллар кредит ажратмоқда, бундан халққа не наф?
Ислом Тараққиёт Банкининг шаҳобчаларидан бири бўлган Ислом корпорацияси Ўзбекистондаги Ипотека банкка 10 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқда. Мазкур маблағ ўрта ва кичик бизнесни ривожлантиришга йўналтирилади, деб хабар қилди бир қанча маҳаллий газеталар. Мазкур кредит шартномалари шу йил охиригача имзоланади ва маблағ мамлакатимизга келади. Аммо коррупция занжирлари билан иҳоталанган банкларга пул туширишнинг халққа фойдаси кам, маблағнинг эгалари аниқ, дейди мухбиримиз.