Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус Шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот берди.
"Жорий йилнинг 1 июл куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.
Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.
Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда", дейилади вазирлик хабарида.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения