29 June 2022
01:00 - Бечора Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг ҳозирги аҳволидан арз қилибди ва саволлар берибди: Энди аҳволимиз қандай бўлади? “Ҳаракат”: Буёғи бундан ҳам баттар бўлади!
Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё - калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси пастлиги оқибатида йилига 9 млрд доллар йўқотаётганимизни маълум қилибди. Шунинг учун Президент маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилашни жорий этишни талиф қилибди.

Президент Шавкат Мирзиё шу ҳафтанинг сешанба куни пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтиришга бағишланган йиғилиш ўтказибди, деб хабар берибди унинг ёрдамчилари.

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ҳосилдорлиги ва ҳажмини камида 30 фоизга ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаб, соҳа экспортини камида 2 бараварга кўпайтириш масалалари муҳокама қилинганмиш.

“Бу - иқтисодиётимиз учун жуда катта имконият ва захирадир. Тўқимачилик бизга кам харажат билан олтиндан ҳам кўп даромад келтирадиган соҳа ҳисобланади. Шунинг учун биз соҳада тўлиқ кластер тизимини жорий этдик. Бугунги кунда пахта толасини ўзимизда 100 фоиз қайта ишлаш йўлга қўйилди, беш йил аввал 40 фоиз тола қайта ишланган”, - дебди бечора Шавкат Мирзиё.

Ўзбекистонда бугун толани қайта ишлаш қуввати 1,3 млн тоннага етганмиш. Бироқ 1 млн тонна тола ишлаб чиқарилмоқда, дебди БУ ИНСОН ва ҳозирнинг ўзида 300 минг тонна тола етмаяпти эмиш. Келгуси беш йилда бу эҳтиёж яна 600 минг тоннага ошармиш. Шундан 300 минг тоннаси сунъий тола бўлса, яна камида 300 минг тонна пахта толаси нимага зарур бўлади, дебди БУ ИНСОН.

Хуллас, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари, буёғи бундан ҳам баттар бўлади!!! Чунки, давлатнинг ҳаммаси, энди давлатнинг қўлида бўлади!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону