25 June 2022
19:41 - Ҳокимлар кенгаш раислигидан кетармиш, раислар депутатлар орасидан сайланармиш! Шуларга ишонадиганлар борми?

Муҳокамага қўйилган Конституция Лойиҳасига кўра, ҳокимлар маҳаллий депутатлик кенгашларига раислик қилишига чек қўйилармиш, бироқ кенгаш раислари ҳам бевосита халқ томонидан сайланмаслиги мумкинмиш. Улар Кенгаш Депутатлари орасидан сайланармиш. Маҳаллий Бюджетни шакллантириш ваколати ҳокимда қолади, Кенгаш Бюджетини ҳоким тақдимига биноан тасдиқланармиш.

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти органлари бир-биридан ажратилармиш.

Бу ишда 99-, 100– ва 101-моддаларга ўзгартишлар киритиш кўзда тутилмоқдамиш. Уларга кўра:

- Ҳудуддаги ижроия ҳокимиятига вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади.

- Халқ депутатлари кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади.

- Кенгашлар ва ҳокимлар фаолиятини ташкил этиш қонун билан тартибга солинади.

- Кенгашларнинг ваколат муддати – 5 йил.

Алоҳида айтиш керакки, маҳаллий кенгаш раисини ким сайлаши масаласи қисман очиқ қолган. Яъни раисни Кенгаш Депутатлари ўзаро ички овоз бериш орқали сайлайдими ёки маҳаллий депутатлик сайловлари вақтида Кенгаш Раиси ҳам халқ томонидан сайланадими – бу масалага етарлича аниқлик киритилмаган.

“Халқ Депутатлари Кенгашлари депутатларининг сайлови тартиби қонунда белгиланади”, деган банд киритилган қонун лойиҳасига. Бундан келиб чиқадики, маҳаллий кенгаш раисини ким сайлаши (депутатларми ёки бевосита аҳоли) масаласига тўғридан тўғри Конституцияда эмас, тегишли қонунда тўла ойдинлик киритилармиш.

Айни пайтда бош қомуснинг 117-моддасига ҳам тузатиш киритиб, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайлов ўтказиш Марказий Сайлов Комиссиясининг ваколатига киритилиши кутилмоқдамиш. МСК ваколатлари доирасида “Кенгаш Раиси Сайлови” деган тушунча йўқ ҳам.

Конституцияда маҳаллий кенгашларнинг ваколатларини қуйидагича белгилаш таклиф этилибди:

- ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини, туман, шаҳарнинг бош режасини ва уни қуриш қоидаларини ҳокимнинг тақдимига биноан тасдиқлаш;

- тегишли маҳаллий бюджетларни ҳокимларнинг тақдимига биноан кўриб чиқиш ва қабул қилиш, ушбу бюджетларнинг ижро этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;

- маҳаллий солиқлар ставкаларини ва бошқа мажбурий тўловларни қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида белгилаш;

- бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш;

- ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда халқ депутатларининг ваколатларини тан олиш ҳамда муддатидан олдин тугатиш, уларни жавобгарликка тортиш учун розилик бериш;

- қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳокимнинг қарорларини тасдиқлаш;

- тегишли прокурорларнинг, ички ишлар органлари раҳбарларининг, адлия органларининг ва давлат бошқаруви органлари бошқа бўлинмаларининг ҳисоботларини эшитиш;

- ҳокимнинг ва қуйи турувчи халқ депутатлари кенгашининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бўлмаган қарорларини бекор қилиш;

- қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Ҳокимларнинг ваколатлари эса қуйидагича белгиланармиш:

-қонунларни ҳамда Олий Мажлис палаталарининг қарорларини, президентнинг, Вазирлар Маҳкамасининг фармонларини, қарорларини ва фармойишларини, юқори турувчи органларнинг ҳамда тегишли халқ депутатлари кенгашининг қарорларини бажаришмиш;

- соғлиқни сақлаш, таълим, жамоат транспорти тизимларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

- ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш;

- фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга доир чораларни амалга ошириш;

- муниципал мулкни ва маҳаллий коммунал хўжаликни бошқариш; атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш;

- фуқароларнинг бўш вақтини ташкил этиш ва маданият соҳасидаги хизматлардан фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;

- маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш;

- халқ депутатлари кенгашларига вилоятни, туманни, шаҳарни иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, вилоят ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг, туман ва шаҳар бюджетининг тегишли лойиҳаларини, шунингдек уларнинг ижро этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш;

- қонунда белгиланган ҳолларда, қуйи турувчи ҳокимларнинг қарорларини бекор қилиш ва халқ депутатлари кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари кенгашларининг ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш;

- республикада ва хорижда вилоят, туман ҳамда шаҳарнинг расмий вакили сифатида иш юритиш;

- қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси бугундан бошлаб 10 кун жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Кеча қонун лойиҳасини 1-ўқишда маъқуллаган Қонунчилик Палатаси барчани муҳокамада фаол бўлишга чақирмоқдамиш.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа хулосалар! Буларга ТЎҒРИ ЁНДОШИШ керак. Акс ҳолда, ҳамма нарса яна собиқ СССРга қайтиб бораверади!!! Шуни эсдан чиқармайлик, ҳурматли ўқувчиларимиз, ҲУРМАТЛИ САФДОШЛАРИМИЗ!!! Буларнинг чақириғи – “ҲАРАКАТ” агентлигиникидир!!! Ҳама гап шу ерда – жаноб Шавкат Мирзиё!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону