23 June 2022
21:08 - Ўзбекистон ўз Конституциясида “суверен демократик республика” таърифини ўзгартирмоқчимиш! Шунга нима дейиш керак?

Конституциямизнинг 1-моддасидаги “Ўзбекистон – суверен демократик республика” деган жумлани “Ўзбекистон – суверен, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий давлат” деб ўзгартириш масаласи қонун лойиҳасига киритилибди.

“Қонун лойиҳасида бевосита биринчи моддасига эътибор қаратадиган бўлсак, “Ўзбекистон – суверен демократик республика”, деган жумлани “Ўзбекистон – суверен, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий давлат”, дея ўзгартириш белгиланяпти”, дебди бу Иномжон Қудратов исмли битта депутат.

У бу ҳақда бугун, 23 июнда ЎзЛиДеП ва “Миллий Тикланиш” Партиялари фракцияларининг қўшма йиғилишидан кейин ОАВга берган интервюсида айтибди.

“Мана шу норманинг ўзи Конституция ислоҳотида илгари сурилаётган таклифларнинг барчасини қамраб оляпти”, дебди бу ОДАМ Ўзбекистон Конституциясининг 1-моддасининг янги таҳрири бўйича таклифга изоҳ бераркан.

Эслатиб ўтиш керакки, амалдаги Конституциянинг 1-моддасида: “Ўзбекистон – суверен демократик республика” сўзлари берилган экан. Уларни айнан ўша ОДАМЛАРнинг фикрига кўра ўзгартириш керакмиш.

Хуллас, дейилади бундай ўзгаришлар МУТЛАҚО хатодир. Уларни ЎЗГАРТИРИШ маъноси йўқ сўзлардир. Бу “ҲАРАКАТ”нинг ЭМАС, мана шу фикрларга алоҳида ЭЪТИБОР бериш керак!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону