21 June 2022
01:37 -
Ўтган йили энг кўп олинган пора $200 минг, энг ками $50 бўлган - Антикоррупция Агентлиги тарафидан белгиланибди. Шунга ишонадиганлар борми?
Ўтган йили Ўзбекистонда аниқланган 91 та пора олиш ҳолати аниқланибди, уларда жами 500 минг доллар ва 113,7 млн сўм пора олингани айтилибди. Энг кўп ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, таълим ва банк соҳаси ходимлари пора билан қўлга тушибди. Пора олиш бўйича пойтахт етакчилик қилаётгани ҳам белгиланибди.
Ўзбекистонда 2021 йилда 91 та пора олиш билан боғлиқ жиноят фош этилган бўлиб, сўнгги уч йилда уларнинг сони деярли 50 фоизга камайганмиш. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифинг давомида Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги Матбуот Котиби Дурдона Очилова берганмиш. Шу хабарларга ишонадиганлар борми?
2021 йилда давлат органлари ва ташкилотларида 91 та пора олиш жинояти содир этилгани аниқланибди. Бу сўнгги уч йилда деярли 50 фоизга камайгани айтилмоқда (2019 йилда 177 та, 2020 йилда 161 та пора олиш жинояти).
2022 йилнинг ўтган 5 ойи давомида (июнь ойигача) 17 та пора олиш жинояти содир этилгани фош қилинган. Келтирилишича, бу ўтган йилнинг 5 ойига нисбатан (2021 йилнинг 5 ойида 57 тага пора олиш жинояти) 40 тага кам.
2021 йилдаги таҳлиллар жиноятларнинг энг кўпи пойтахтда бўлганини кўрсатмоқдамиш.
Ҳудудлар кесимида:
1. Тошкент шаҳрида - 18 та;
2. Тошкент вилоятида - 13 та;
3. Жиззах вилоятида - 9 та;
4. Андижон вилоятида - 8 та;
5. Қашқадарё вилоятида - 8 та;
6. Сурхондарё вилоятида - 7 та;
7. Самарқанд вилоятида - 5 та;
8. Бухоро вилоятида - 4 та;
9. Наманган вилоятида - 4 та;
10. Фарғона вилоятида - 4 та;
11. Хоразм вилоятида - 4 та;
12. Сирдарё вилоятида - 3 та;
13. Навоий вилоятида - 2 та;
14. Қорақалпоғистон Республикасида - 2 та содир ЭТИЛГАНМИШ.
Пора олгани учун қўлга олинганларнинг 10 таси вилоят, 81 таси туман-шаҳар миқёсидаги давлат ташкилотлари мансабдор шахслари (89%) бўлганлиги ҳам алоҳида урғуланганига нима дейсиз?
Уларнинг 49 нафари биринчи даражали раҳбарлар, 8 таси раҳбар ўринбосари, 34 таси ижрочи ва техник ходимлар, шунингдек мазкур шахсларнинг 77 нафари эркак, 14 нафари аёлмиш.
Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, 91 та пора олган мансабдорнинг 20 таси ички ишлар (8 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги), 12 таси мактабгача таълим, 10 таси ҳокимлик, 6 таси ҳарбий, 6 таси қишлоқ хўжалиги, 4 таси халқ таълими, 4 таси қурилиш, 3 таси коммунал хизмат (электр, газ, сув) ва 26 таси ёки 28,5 фоизи эса бевосита суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳиссасига тўғри келмоқдамиш.
Пора олиш жиноятлари бўйича 500 минг АҚШ доллари ва 113,7 млн. сўм пора олинган бўлиб, 62 та ҳолатда (ўртача 8 065 АҚШ доллари) АҚШ долларида, 29 та ҳолатда (ўртача 3,92 млн сўм) сўмда олинган.
Энг кўп пора миқдори 200 минг долларни, энг кам пора миқдори 50 долларни ташкил ЭТГАНМИШ.
Хуллас, шунақа гаплар расман эълон қилингани ҳам катта муваффақиятдир. Аслида, шуларни ТЎЛАМАСАК ҳам катта номақбулчилик бўларда, демак, бизда қандайдир ишлар қилинмоқда. Шуларнинг ҳисобга олиб, КЕЛАЖАККА ҚАРАБ ЮРАВЕРИШ КЕРАК!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения