31 July 2009
01:45 -
Рус ва тожик президентлари 201- ҳарбий базанининг тақдирини ҳам муҳокама қилишди.
“Коммерсантъ” газетаси ҳақ чиқди. Бугун Тожикистонга келган Россия президенти Дмитрий Медведев Эмомали Раҳмон билан русларнинг Тожикистондаги 201- ҳарбий базаси учун ҳақ тўлаш масаласини ҳам гаплашган. РИА Новости бу хабарни рус президентининг ёрдамчиси Сергей Приходькога асосланиб тарқатди.
Президентлар бу масалани ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни Россия мудофаа вазири ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирига топширишибди.
Тожикистонда Россиянинг ҳарбий базасини яратиш ҳақидаги шартнома 1999 йилда имзоланган эди. Бу база Тожикистон армиясига бирлашган мухолифат қўшинлари билан урушда ёрдам берган русларнинг 201-двизияси асосида ташкил қилинган. Ҳозир базада русларнинг 6800 одами бор.