14 June 2022
17:39 -
Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташриф буюрармиш, энди америкаликларнинг миясини қотирармиш! “Ҳаракат”: Шу гапларга ишонадиганлар борми?
Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Сенат раиси – Одам Савдоси ва “Мажбурий Меҳнатга Қарши Курашиш Миллий Комиссияси Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлармиш ва энди америкаликларнинг миясини пиширармиш!
Расмда айнан шу нарсалар кўрсатилган хабарлар берилибди.
Ўзбекистон Сенати хабар беришича, АҚШ Конгресси, шунингдек, тўқимачилик уюшмалари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар доирасида тўқимачилик соҳасидаги давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлиги бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилармиш.
АҚШ ишбилармон доиралари учун Ўзбекистон тўқимачилик индустрияси савдо-инвестициявий салоҳияти тақдимоти ўтказилиши ҳам назарда тутилганмиш.
Эслатиш керакки, 10 июнь куни Танзила Норбоева Швейцариянинг Женева шаҳрига қилган ташрифи доирасида “Хотин-қизлар иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва қарорлар қабул қилиш жараёнларида иштироки: миллий, минтақавий ва халқаро миқёсдаги яхши амалиётлар” мавзусидаги панел муҳокамаларида иштирок этиб, аввал ўша ерда ҳамманинг миясини пиширган экан.
Мана энди гап тўғридан-тўғри америкаликларнинг “МИЯСИНИ ПИШИРИШ” тўғрисида кетаётганмиш.
Бу учрашувларда ҳамманинг миясини айнан шу масала билан пиширилармиш. Шунга ишонадиганлар борми? “Ҳаракат”да бундайлар ЙЎҚ!