11 June 2022
15:48 -
АҚШда инфляция 40 йил ичида энг юқори кўрсаткичга чиққани ҳақида

Апрель ойидаги бироз пасайишдан сўнг, АҚШда истеъмол нархларининг ўсиши яна тезлашди ва 40 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг юқори даражага етибди. Вашингтондаги Меҳнат Вазирлигининг 10 июнь, жума куни маълум қилишича, май ойида инфляция йиллик ҳисобда 8,6 фоизни ташкил этди, бу 1981 йил декабридан бери энг юқори кўрсаткич экан. Апрель ойида у 8,3 фоизни, мартда 8,5 фоизни ташкил этганди.
Америка Қўшма Штатларда охирги марта 1981 йил декабрида инфляция май ойида қайд этилган қийматдан ошиб кетганди, ўшанда унинг даражаси 8,9 фоизни ташкил этган экан. Май ойида энергия ташувчилар нархларида энг катта ўсиш кузатилди, нархлар 2021 йилнинг шу ойига нисбатан 34,6 фоизга ошибди. Озиқ-овқат 10,1 фоизга қимматлашди, бу 1981 йил мартидан бери энг кучли ўсишдир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения