10 June 2022
18:29 - Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги шармандалиги: Бир йилда Ўзбекистонда 10 млрд долларлик электр ва газ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАРМИШ! “Ҳаракат”: Шунга ишонадиганлар БОРМИ?

Президент Шавкат Мирзиё раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилибди. Нимамиш, Президент Шавкат Мирзиёнинг матбуот хизмати хабар қилишича, бизда бугун бу соҳа бўйича ЖУДА КАТТА рақамлар эълон қилинганмиш!

Шавкат Мирзиё бу мажлисда ўзининг КАТТАКОНЛИГИНИ кўрсатиш учун шундай сўзлар айтибди: “Нима учун ушбу йиғилишни ўзим ўтказяпман? “Инсон Қадрини Улуғлаш” йилида ҳар бир фуқаромизнинг хонадонида яхши яшашига шароит яратишимиз зарур”.

У шундай сўзлар айтишгача етиб борибди, ва нимамиш, бир йилда Ўзбекистонда 10 миллиард долларлик электр ва газ истеъмол қилинаётганини айтишни буюрибди. Агар бунинг 10 фоизини иқтисод қилишни ўргансак, бу 1 миллиард долларни бошқа эҳтиёжлар учун сарфлашимиз мумкинлигини кўрсатади.

Шу саволлар МЕНИ ўйлантириб қўймоқда, нима бизда ҳамма ҳоким ва вазирдан тортиб, маҳалла раисигача барча даражадаги раҳбарлар бу масаланинг қанчалик муҳимлигини тушуняптими, бу борада ўзининг масъулиятини ҳис қилаяптими?

“Қайси вазир ёки унинг ўринбосари ҳисоб-китоб қилиб, энергия сарфини қисқартириш бўйича ташаббус кўрсатди? Улар ўзи нима учун ойлик оляпти?” - дебди ЎЗИНИ-ЎЗИ бошқаролмай қолаётган Шавкат Мирзиё.

Ва ниҳоят Шавкат Мирзиё бирорта вилоят, туман ва шаҳар ҳокимида ёки вазирда ўз тизимидаги ташкилотларда энергия истеъмоли, уни тежаш, муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш бўйича ҳисоб-китоб йўқлигини, улар жорий қилинган субсидия ва компенсациядан ўз тармоғи ёки ҳудудида фойдаланиш бўйича жон куйдирмагани мажлис сўнгида ТАНҚИД ҚИЛИБДИ.

Хуллас, шунақа ШАРМАНДАЛИК! Бу ШАХСни шу сўзлари учунгина Ўзбекистон МАСХАРАБОЗЛАРИ раҳбари қилиб қўйиш керак! Ана ўшанда ШАВКАТ МИРЗИЁнинг озгина ақли кириб қолади!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону