08 June 2022
17:44 - “Ҳам ишлайсан, ҳам тўлайсан”: Навоийлик ўқитувчилардан ҳашар учун икки марта пул ундирилмоқда эканлигига ишонасизми?

2022 йилнинг 30 апрел куни мамлакат бўйлаб ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари учун ойлик маошларидан маблағ ўтказган ўқитувчилардан яна 20 минг сўмдан пул талаб қилиняпти. Табиийки, педагоглар бундан норози.

Иккинчи маротаба “ҳашар пули” ушлаб қолишга мажбурланаётгани ҳақида мурожаат ўқитувчилардан келиб тушди. Ўрганиш жараёнида масъуллар томонидан бундай мажбурлов бўлаётгани ўз тасдиғини топди.

Хусусан, Кармана туманидаги 24-мактаб директори Дилфуза Шарипова ўқитувчиларга ҳашар учун яна 20 минг сўмдан тўлаш кераклигини айтган.

“Шанбалик учун яна 20 минг сўмдан тўлашимиз керак. 10 июн куни меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади. Бу албатта, сизларнинг меҳнатингиз... Розилик хатини ёзиб, мактабга жўнатиб юборинглар. Ўзим ҳисобчига етказаман. Ҳамма мактабга топшириқ берилди. Эртагаёқ олиб боришим керак розилик хатларини. Эртанги сана билан ёзинглар. Меҳнат таътилидан сақланади. Тўғри қабул қилинглар. Яна бир ҳафта кутмай, эртагаёқ бериб юборинглар”, – дея топшириқ берибди директор ўқитувчиларга.

“Ҳашарда ишладик, пул бериш керак экан, дейишди, шунга ҳам жанжал қилмайлик, дея 20 минг сўмдан тўлашга розилик хати бердик. Ойлигимиздан ушлаб қолишди. Энди эса яна айтиляпти. Битта ҳашарга иккинчи маротаба пул йиғиш нима деган гап?”– демоқда мактаб ўқитувчиларидан бири.

Маълум бўлишича, бундай топшириқ мактаб директорларига ХТБ ҳисобчиси Зувай Шокиров томонидан берилган.

“Ҳурматли мактаб директорлари, сизлардан илтимос, 2022 йил 8 июн куни соат 10 гача ходимларнинг розилик аризасига асосан шанбалик рўйхатини шакллантирилган ва суммаси кўрсатилган ҳолда ХТБ ҳисобхонасига жўнатишларингизни сўраймиз”, – дейилади Зубай Шокировнинг топшириғида.

Хуллас, кўриб турибсизки, “Ҳаракат” мухбирлари айтаётгандек, Навоийлик педагоглардан шунчалик катта пул талаб қилишмоқда экан. Бошқа мактабларни қўйиб туринг, шуниси ҳам керагидан ортиқча.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону