06 June 2022
19:25 - Қозоғистонликлар Конституцияга тузатишларни маъқуллашди. Нурсултон Назарбоев имтиёзлардан маҳрум бўлади, парламентнинг ўрни кучайтирилади
Дастлабки маълумотларга кўра, 5 июнь куни ўтказилган референдумда қатнашганларнинг 77,18 фоизи Қозоғистон Конституциясига ўзгартиришлар киритишни маъқуллаб овоз берган. Бу ҳақда Қозоғистон Марказий Сайлов Комиссиясига асосланиб, Nur.kz хабар тарқатди.

Референдум иштирокчиларининг 18,66 фоизи эса тузатишларга қаршилигини билдирган. 2,58 фоиз бюллетен ҳақиқий эмас деб топилган. 1,58 фоиз бюллетен овозларни ҳисоблаш жараёнида ҳисобга қўшилмаган, уларда жавоб вариантларининг иккисига ҳам белги қўйилган.

Tengrinews.kz хабарига кўра, референдумда давомат 68,06 фоизни ташкил этган. МДҲ давлатларидан келган кузатувчилар референжум давомида “арзимас” қоидабузарликларни қайд этишган.

Нурсултон Назарбоев меросига зарба бўлибди, Қозоғистонда конституция бўйича референдум ўтказилиб, унинг янги натижалари эълон қилинибди. Мана ўша натижалар:

- Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича референдум ўтказиш ташаббуси апрел ойида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан билдирилганди. Мамлакат аҳолисига Конституциянинг 33 моддасидаги 56 тузатиш учун овоз бериш таклиф қилинган. Тузатишлар матни май ойи бошида жамоатчилик учун эълон қилинган.

- Конституция учун таклиф этилаётган ўзгаришлар Қозоғистонни суперпрезидентлик республикасидан кучли парламентга эга президентлик республикасига ўтказишни назарда тутади. Шунингдек, тузатишлар мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни кўплаб имтиёзалардан - шу жумладан “элбоши” ёки “миллат етакчиси” унвонларидан маҳрум этишга қаратилган (Нурсултон Назарбоевнинг ўзи ҳам тузатишларни қўллаб-қувватлаган). Бундан ташқари, улар президент қариндошлари давлат тузилмаларида раҳбарлик лавозимларини эгаллашини тақиқлаш, Конституцион судни тиклаш, инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман мақомини мустаҳкамлаш ва ўлим жазосини бутунлай тақиқлашни назарда тутади.

- 2022 йил январида Қозоғистон шаҳарларида газ нархи ошишига қарши намойишлар ортидан тартибсизликлар бўлиб ўтганди. Намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги тўқнашувларда 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Намойишларни бостириш учун Тўқаев КХШТ кучларини чақирган, Назарбоевни Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан четлаштирган, биринчи президентнинг яқин кишилари ва кўплаб қариндошлари раҳбарлик лавозимларидан кетказилган, уларнинг айримлари қамоққа олинганди.

Хуллас, бу натижалар ЖУДА ҳам муҳимдир, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари. Кўрамиз, сўнги натижалар қандай бўлади?!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону