01 June 2022
21:05 - Шу йилнинг май ойида йиллик инфляция 11%га етгани маълум қилинибди, бу ҳақда Давлат Статистика Қўмитаси хабар берибди
Май ойида йиллик инфляция 2021 йил августидан бери биринчи марта 11%лик кўрсаткичга қайтибди. Ўтган ойда инфляция ноозиқ-овқатлар соҳасида энг кучли бўлган экан - 1,3%. Озиқ-овқатлар 1,2%га, хизматлар эса 0,4%га қимматлашибди.

Май ойининг инфляция даражаси 2017 йилдан буён май ойи учун қайд этилган энг юқори инфляция кўрсаткичи ҳисобаланар экан.

Йиллик инфляция даражаси эса 2021 йил августидан кейин биринчи марта 11%лик кўрсаткичга қайтган.

Йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 5,5%ни ташкил қилган, ўртача ҳар ойда 1,1%дан.

Май ойида инфляция ноозиқ-овқатлар соҳасида энг кучли бўлган - 1,3%. Озиқ-овқатлар 1,2%га, хизматлар эса 0,4%га қимматлаган.

Озиқ-овқатлар таркибида ой давомида гуруч (2,0%), ун (9,6%), сут (2,2%), пахта ёғи (2,3%), писта ёғи (2,5%), шакар (4,3%), картошка (3,3%), пиёз (8,9%), ва сабзи (7,2%) юқори даражада қимматлагашибди.

ЭНГ ҚИЗИҒИ, нархлар қанчага ортгани умуман тилга олинмаган, фақат фоизлар ТИЛГА олингани айтилибди. Шунақа ишлар, одамларга ОДДИЙ НАРСАЛАР ҳам хабар қилинмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону