21 May 2022
14:37 - Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистонда тайинланадиган янги элчисининг номзодини эълон қилибди
АҚШ Президенти Жо Байден ўз давлатининг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ Уй сайтидаги хабарда айтилган ва баъзи тафсилотлар келтирилган.

Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги навбатдаги элчиси сифатида катта тажрибага эга дипломат Жонатан Ҳеник номзодини кўрсатибди.

Қайд этилишича, ҳали бу номзод Сенат тасдиғидан ўтиши керак. Жонатан Ҳеник тўлиқ тасдиқлангунча Даниэл Розенблум ўз вазифасида давом эттираверади.

Нью-Йоркда улғайган Жонатан Ҳеник яқингача Давлат Департаментида Марказий Осиё бўйича бош дипломат бўлган. У, шунингдек, халқ дипломатияси йўналишда узоқ йиллар хизмат қилган, бу борадаги дастурларга раҳбарлик қилган.

Айни дамда Жонатан Ҳеник АҚШ Мудофаа Университетининг Киберхавфсизлик ва Ахборот Коллежида Давлат Департаментининг масъулидир. Дипломат дезинформацияга қарши кураш бўйича кучли мутахассис сифатида тилга тушган экан.

Вақти келгани учун билдириш керакки, АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё Ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари лавозимида ишлаган Даниэл Розенблум 2019 йил Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги навбатдаги элчиси этиб белгиланган эди.

Яна эслатиш керакки, АҚШ Сенатининг 2019 йил 11 апрелдаги тасдиғи билан Даниэл Розенблум Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланган ва шу ерда номи чиққан Памела Спартлен ўрнига ўтирган эди.

Расмда айнан янги элчи бўлиши кутилаётган Жонатан Ҳеникнинг расмини кўрмоқдасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону