07 May 2022
15:08 -
Италияда Россия Президенти Владимир Путинга алоқадор деб ҳисобланувчи “Шаҳризода” яхтаси ушлангани ҳақида хабар
Терговчилар Россия Президенти Владимир Путинга алоқадор деб ҳисоблаган суперяхта Европа Иттифоқи томонидан хатловга олиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар сақланади, деб хабар берди Италия расмийлари.
Италия ҳукумати 6 май, жума куни Алексей Навалнийнинг тарафдорларига кўра, аслида Россия президенти Владимир Путинга тегишли бўлган “Шаҳризода” суперяхтасини ушлабди.
Яхта Марина-ди-Каррара портида ушланди. Италия Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарида яхтанинг кимга тегишли эканлиги айтилмаган. Расмийлар фақатгина Италия молия полицияси томонидан олиб борилган текширувларда кеманинг Европа Иттифоқи санкциялари остидаги Россия ҳукумати юқори мартабали амалдорлари ва шахслари билан “муҳим иқтисодий ва бизнес алоқалари” борлиги аниқланганини билдирди.
Италия маҳкамасининг пресс-релизида айтилишича, яхта Европа Иттифоқи уни хатлаб қўйиш ва ҳақиқий эгасини санкциялар рўйхатига киритмагунига қадар ушлаб турилади.
“Шаҳризода” Кайман оролларида рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳақиқий эгаси номаълум бўлган Bielor Asset Limited офшор компаниясига тегишли. SuperYachtFan маълумотларига кўра, кема 700 миллион долларга баҳоланган.
Март ойида ҳозир қамоқда ўтирган Алексей Навалнийнинг тарафдорлари яхта ва Кремль ўртасидаги алоқани аниқлашга муваффақ бўлган терговни эълон қилганди. Суриштирувчи яхта экипажи рўйхатини ўрганиб чиқиб, унинг капитандан ташқари барча аъзолари Россия фуқаролари эканини аниқланди. Уларнинг ярми Федерал Хавфсизлик Хизмати билан боғлиқ бўлиб чиқди.
“Бу яхтанинг Путинга тегишли эканлигига бундан яхши далил топа олмаймиз. Ҳатто Москвадан минглаб километр узоқликдаги Италияда ҳам Путиннинг қўриқчилари ва шахсий ходимлари сифатида расман рўйхатга олинган одамлар кемада ишлаяпти”, - дея изоҳ берибди суриштирув муаллифлари. Улар ҳам Владимир Путинга қарши Европа Иттифоқи санкциялари киритилгани туфайли яхтани хатловга олишни талаб қилган.
Яхта экипажининг собиқ аъзоси ҳам The New York Times’га яхта ҳақиқатан ҳам Путинга тегишли экани бортда тез-тез муҳокама қилинганини айтди. Март ойида Италиянинг La stampa газетаси Италия ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, яхтанинг расмий эгаси “Роснефт” собиқ раҳбари Эдуард Худайнатов эканини хабар қилган эди.
“Шаҳризода” узоқ вақт давомида узунлиги 140 метрдан ортиқ бўлган 14 та яхта ичида эгаси ошкор этилмаган ягона кема бўлиб қолаётганди. Яхтада олтита палуба, олтита меҳмонлар каютаси, спа-салон, массаж хоналари, сауналар ва спорт зали мавжуд. NYT маълумотларига кўра, кема рақс майдончасига айлана оладиган бассейн билан жиҳозланган.
Хуллас, шунақа гаплар ва унинг атрофидаги ходисалар ҳақида хабар эшитмоқдасиз. Кўрамиз, буёғи нима бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения