
Ҳа, айнан шундай, 2022 йилги Рамазон Ҳайити 2 май, душанба куни нишонланади.
Жорий йилда Рамазон Ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон Ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин, дейилибди Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё фармонида.
Шунингдек, бу қарор/фармонга биноан, 2022 йил 3-4 май кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш кунлари деб ҳам белгиланибди.
Ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун 3-4 май кунлари 7 май (шанба) ва 14 май (шанба)дан кўчирилган дам олиш кунлари бўлади.
Хуллас, шунақа байрам, шундай бўлиши керак.