29 April 2022
20:50 -
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига олтинчи кун пастлади ва 12 минг сўмдан пастга тушди
Марказий Банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 майда амалда бўладиган қийматини белгилаб берибди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,84 сўмга пастлаб, 11 минг 161,96 сўмни ташкил қилди. Евро 45,97 сўмга кўтарилиб, 11 минг 807,12 сўм бўлди. Рубль 4,76 сўмга кўтарилиб, 157,52 сўм бўлди ва 2022 йилдаги рекордини янгилади.
Бу ушбу валюта курси кетма-кет олтинчи кун пастлаши ҳисобланади.
Россия Украинага бостириб кириши ортидан жаҳон бозорида юзага келган вазият Ўзбекистонга ҳам таъсир қила бошлагач, март ойи ўрталарида доллар курси кескин кўтарила бошлаган, 15 март куни тижорат банкларида илк бор доллар курси 11 200 сўмдан ошганди, кейинги кунларда тезкор суръатлардаги ўсиш давом этиб, бир доллар 11 500 сўмдан ҳам ошиб кетди. 24 март куни курс рекорд - 11 509,59 сўмгача кўтарилганди.
Курс апрел ойининг иккинчи ярмидан туша бошлади ва 28 апрел куни сўнгги икки ойда илк бор 11 минг 500 сўмдан пастга тушди.
Хуллас, шунақа гаплар!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения