23 April 2022
03:49 - Япония Курил оролларини босиб олинган ҳудудлар деб атагани табиийдир, буни ҳайрон қоладиган жойи йўқ!
Япония Ташқи Ишлар Вазирлиги 2003 йилдан бери биринчи марта Курил оролларини Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар деб баҳолабди.

Мамлакат Ташқи Ишлар Вазирлигининг “Дипломатиянинг Кўк Китоби” деб номланувчи йиллик ҳисоботида оролларга ана шундай баҳо берилганлиги маълум бўлибди.

Москва бундай баҳолашни Россия ва Япония ўртасидаги тинчлик келишуви йўлидаги яна бир тўсиқ дея таъкидлабди.

Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги январда Токиога тинчлик келишуви лойиҳасини тақдим этганини маълум қилган экан. Мартда, Япония Россияга қарши санкцияларга қўшилганидан сўнг Москва музокараларни давом эттирмаслигини билдирди.

Япония Ҳабомаи ороллар гуруҳи ҳамда Кунашир, Шикотан ва Итуруп оролларини ўзининг шимолий ерлари деб билади. Уларнинг умумий майдони 5 минг кв. километрга яқин экан.

Россия Жанубий Курил иккинчи жаҳон уруши натижаларига кўра РСФСРнинг бир қисмига айланганини таъкидлаб келади ва шундай бўлишини таъкидлаб келмоқда.

Шу фактнинг ўзи кўрсатмоқдаки, Япония ва Россия ўртасидаги муносабатлар ўта ёмонлашиб бормоқда. Демак, ҳамма нарса шу йўналишда давом этаверади!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону