19 April 2022
17:35 -
Владимир Зеленский Донбасс учун жанглар бошланганини эълон қилгани ва бошқа воқеалар ҳақида
Украина Президенти Володимир Зеленский урушнинг 54-куни якунида қилган видеомурожаатида Донбасс учун жанглар бошланганини тасдиқлабди.
“Ҳозирда айтиш мумкинки, Россия қўшинлари кўп вақтдан буён тайёргарлик кўрилган Донбасс учун жангни бошлашди. У ерда россиялик ҳарбийларнинг катта гуруҳи ҳужумга ўтиш учун тўпланган. У ерга қанча ҳарбий олиб келинишидан қатъи назар, биз ҳимояланамиз. Курашамиз. Биз буни ҳар куни қиламиз. Украинанинг ҳеч нарсасини бериб қўймаймиз, бошқаларники эса - бизга керак эмас”, дебди у.
Владимир Зеленский рус қўшинлари сўнгги вақтларда шарқ ва жанубда аввалгига қараганда режаланган ҳужумлар амалга оширишга уринаётганини қайд этган.
“Бизнинг давлатимиз мудофаасидаги заиф жойларни излашмоқда, шундай жойдан асосий кучларни олиб кириш учун”, дея қўшимча қилган Зеленский.
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак ҳам урушнинг иккинчи фазаси бошлангани ҳақида ёзган ва Украина қуролли кучларига ишонишга чақирган.
Шунингдек Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай ҳам фейсбукдаги саҳифасида бу ҳақда хабар қолдирган.
У 18 апрел куни Россия армияси Луганск области ғарбидаги Кременная шаҳарчасига киргани, бу ерда кўча жанглари бошлангани, эндиликда тинч аҳолини эвакуация қилиш имконсиз эканини ёзган.
“[Кременнаяга] россияликлар армияси кирган, улкан миқдорда техника олиб келинган. Энг қайноқ [нуқта] айнан шу ерда. Биз одамлардан эвакуация бўлишни жуда кўп илтимос қилдик, ўрмон йўллари орқали олиб кетишни режалаштирдим, аммо бир кечада барчаси ўзгариб кетди”, дебди Сергей Гайдай.
У Кременнаяда қанча тинч аҳоли вакиллари қолганини аниқ айта олмаган.
Владимир Зеленский Россия армияси Украинага қарши ракеталар қўллашни камайтирмаётганини санкциялар шароитида “стратегик бемаънилик” деб атабди - санкциялар Россияга ракета захираларини тиклаш имконини бермайди.
“Бирорта ракета зарбаси Россия учун вазиятни тубдан ўзгартиргани йўқ. Ҳа, агар уларнинг барчасини биргаликда баҳоласак, хулоса шундай бўлади - бу стратегик бемаънилик”, дебди Украина президенти.
Украина қуролли кучлари бош штабининг ҳисоблашича, Россия ҳарбийлари ҳужумларни кучайтириш учун Ростов области ва босиб олинган Қримда қўшимча бўлинмаларни шакллантиришда давом этмоқда.
Маълум қилинишича, бу бўлинмаларни тайёр ҳолатга келтириш санаси - 24 апрел этиб белгиланибди.
Украина Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши (СНБО) Бош Котиби Алексей Даниловнинг хабар қилишича, Белгород областининг Украина билан чегара ҳудудларида вертолёт майдончалари жойлаштирилмоқда.
Алексей Данилов ҳарбий ҳаракатлар бошлангани ва давом этаётган ҳудудларда яшовчи аҳолини имкон қадар эвакуация қилишга чақиргани ҳам хабарларда айтилмоқда.
Хуллас, Украинадан шундай хабарлар келгани Ўзбекистон маҳаллий аҳборот воситаларида ҳам айтилмоқда. Кўрамиз буёғи нима бўлади?