16 April 2022
18:10 -
Покистон қўшниси Афғонистонга авиазарбалар бериб, сал кам 40 кишини оламдан ўтказибди
Бугун Покистон қўзшниси Афғонистоннинг Ҳўст ва Кунар вилоятларига авиазарбалар берибди, ҳалок бўлганлар бор. Бу ҳақда The Khaama Press агентлиги хабар қилди.
Кунар вилояти расмийлари авиазарбалар натижасида олти киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Агентликнинг ёзишича, қўшни Ҳўст вилояти аҳолиси камида 33 киши қурбон бўлганини айтган.
Al Arabiya телеканалининг билдиришича, авиазарбалар Афғонистон билан чегарадаги Шимолий Вазиристон округида террорчилар пистирмасига тушиб қолган етти нафар покистонлик ҳарбийнинг ўлимига жавоб тариқасида берилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Хабарларга кўра, авиазарбалар берилиши ортидан Покистоннинг Кобулдаги элчиси Афғонистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилганмиш.