15 April 2022
20:12 - Ветеринария ва Чорвачиликни Ривожлантириш Қўмитаси: Арзон гўшт етиштириш омилларини шу даражада ушлаб туриш учун субсидиялар нимага хизмат қилмоқда?
Мана ўша интервьюларнинг баъзи тафсилотлари.

* * * * *

“Ўзбекчорванасл” Агентлиги Бош Директори ўринбосари Наргиза Аманбоева:

"Бугун бозорларда гўшт нархи барқарор сақланиб келинмоқда. Бунга асосий сабаб давлат раҳбари томонидан чиқарилаётган қарор ва фармонларнинг ижроси деб биламан.

Ушбу қарорлар ижроси бугунги кунда республика аҳолисини чорвачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархини барқарор сақлашга қаратилган. Мисол учун, охирги икки йилда чорвачилик йўналишида умумий қиймати 2 минг 900 та лойиҳалар амалга оширилди. Бунинг натижасида янгитдан 2 минг 300 та чорвачилик хўжаликлари фаолияти йўлга қўйилди. Натижада, жами 190 мингдан зиёд, доимий ва мавсумий янги иш ўринлари яратилди.

Берилаётган субсидиялар чорвачиликнинг ҳар бир жабҳасини қамраб олишга ва ривожлантиришга қаратилган. Айниқса наслли ҳайвонлар учун берилаётган субсидиялар фермер хўжаликлари учун ҳам, оддий аҳоли учун ҳам катта имконият бўлди.

* * * * *

“Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори ўринбосари Наргиза Аманбоева:

2021 йилда ёғингарчилик меъёрга нисбатан кам бўлганлиги боис, чорва моллари учун ем-хашак маҳсулотлари нархи ошиб кетди. 1 дона беда пресс – 2,3 баравар (15 минг сўмдан 35 минг сўмга), 1 кг силос – 1,9 баравар (320 сўмдан 600 сўмга), 1 кг буғдой – 1,8 баравар (2,2 минг сўмдан 4 минг сўмга) ва 1 кг маккажўхори (3 минг сўмдан 4,2 минг сўмга) – 1,4 баравар қимматлашди.

Бунинг оқибатида гўшт нархи 100-110 минг сўм, сут нархи 10-13 минг сўм бўлиш эҳтимоли бор эди. Лекин қилинган саъй-ҳаракатлар бунинг олдини олди".

* * * * *

“Юлдуз” фермер хўжалиги Директори Ўринбосари Азмиддин Араббоев:

"Фермер хўжалигимиз фаолиятига 30 йил бўлаётган бўлса, ҳозиргидай имконият чорвадорлар учун шу пайтга қадар бўлмаган десам адашмайман. Фермернинг дардини эшитиш, унинг муаммоларини ўрганиб ёрдам берадиган жараён бошланди. Ҳозир етиштирган гўшт ва сут маҳсулотлари учун субсидиялар оляпмиз. Биз фермерларга бу катта ёрдам. Энди янги технологияларни жорий қилиш устида ишлаяпмиз. Кам харажат – кўп фойда усулида ишлашни бошладик. Бу ўз-ўзидан бу маҳсулотлар таннархининг пасайишига олиб келади.

Ҳозир ойига 150 миллион субсидия оляпмиз. Бунинг эвазига эса нархларни тушириб, ойига камида 5 тонна гўштни ўртача 50 минг сўмдан ҳам арзонроқ нархда сотишга топширяпмиз. Таннархини қисқартирганимиз эвазига 1 кг гўшт 45-48 минг сўмдан сотсак ҳам ўзини оқлаяпти. Ҳали бундан кейин ҳам гўшт ва сут маҳсулотлари нархини туширишга катта ва кенг имкониятларимиз бор".

* * * * *

“Ҳаракат”: Қаранг, бу вайсақиларнинг гаплари вайсашдан нарига ўтмайди? Нимамиш, ҳамма нарса Ўзбекистоннинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёнинг талабалари билан бўлаётган эмиш!!!

Ваҳолангки, ҳамма нарса бунинг том тескариси. Айнан Шавкат Мирзиё бу хусусда ҳеч нарса қилаётгани йўқ ва қилмайди ҳам. Чунки у ўз чўнтагини тўлатиш билан овора!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону