13 April 2022
22:26 -
Украинада сўнги кунлардаги вазият: Мариупол охирги кучлари билан ҳимояланмоқда! Мариуполга ёрдам лозим!
Буюк Британия ва АҚШ Мариуполда кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги хабарни текширмоқда, бу вақтда шаҳарда қақшатқич жанглар давом этмоқда, Россия Мудофаа Вазирлиги Мариуполда украиналик ҳарбийларнинг мингдан ортиғи асир тушгани ҳақида хабар бермоқда, Украина томони буни рад этмоқда, шаҳар мудофаасида қатнашаётган британиялик кўнгиллилар русларга асир тушгани тахмин қилинмоқда.
Энг шиддатли жанглар кетаётган ҳудуд - март ойи бошидан буён россиялик ҳарбийлар қамалидагои Мариуполь бўлиб қолмоқда. Хабар қилишларича, Россия армияси шаҳарнинг катта қисмини назорат қилмоқда, украиналик ҳарбийлар назоратида эса фақат бир неча кварталлар қолган.
Сўнгги кунларда Мариупол ҳимоясидаги айрим украиналик ҳарбийлар видеомурожаат қилишди, унда айтилишича, мудофаачиларда қурол ва ўқ-дори тугаган, раҳбарият билан эса алоқа узилган.
11 апрель куни Украина ҳарбий-денгиз кучларининг 36-алоҳида денгиз пиёдалари бригадасининг фейсбукдаги саҳифасида Украина ҳукумати томонидан қўллаб-қувватлов бўлмаётгани ҳақида пост қолдирилди.
“Биз 47 кундан буён Мариуполни ҳимоя қиляпмиз. Бизни самолётлар билан бомбалашмоқда, бизни артиллерия, танклар ва бошқа ўточар воситалардан ўққа тутишмоқда. Биз мудофаани ушлаб турибмиз, имконсиз ишни қиляпмиз. Аммо ҳар қандай ресурслар тугайди”, - дейилади хабарда.
Бригада уруш бошланганидан буён фақат 50 та артиллерия снарядлари, 20 та мина, бир қанча танкка қарши NLAW тизимлари ва сунъий йўлдош орқали интернетдан фойдаланиш учун Starlink тўплами олингани ҳақида маълум қилган.
“Бизга бошқа ҳеч нарса берилмади. <…> Рақиб бизни босқичма-босқич “Азовмаш” заводига суриб борди, ўраб олди, ўт ёғдирди ва энди бизни йўқ қилмоқчи. Бизга захира кучларини юбориш ва мудофаани мустаҳкамлаш варианти бор эди. Бригада ёриб ўтиши ва ўз қўшинларига қўшилиши варианти бор эди. <…> Денгиз пиёдалари бир ойдан ортиқ вақт мобайнида ўқ-дори захираларисиз, озиқ-овқатсиз, сувсиз жанг қилишди ва ҳалок бўлишди. <…> Пиёдалар қирилди ва энди отишмаларда артиллериячилар, зенитчилар, алоқачилар, ҳайдовчилар ва ошпазлар қатнашмоқда. Ҳатто оркестр. Ўлишмоқда, аммо курашишмоқда. <…> Биз билан энди ҳеч ким алоқа қилмаяпти, чунки биз ҳисобдан чиқарилганмиз. Бугун, эҳтимол, сўнгги жанг бўлади, чунки [ўқ-дори] қолмаган. Уёғига қўл жанги. Кейин кимлардир ҳалок бўлади, кимлардир - асир тушади”, дейилиши катта эҳтимоллик билан кутиш керак.
Украинанинг “Новинарня” нашри 36-бригаданинг фейсбукдаги саҳифасини юритувчи ҳарбий хизматчи билан боғланган. У саҳифа бузиб кирилмаганини тасдиқлаган. Шу билан бирга эълон қилинган пост қисмнинг расмий позицияси эмаслиги, балки “денгиз пиёдасининг мактуби” экани - постни 36-бригаданинг юқори мартабали офицерларидан бири (бригада у орқали ташқи дунё билан алоқада бўлади) жойлаштиргани маълум қилинган. Нашр суҳбатдошининг ёзишича, гўёки офицер хатни унинг фамилиясини кўрсатмасдан 11 апрел куни эълон қилишни сўраган, шундан кейин у алоқага чиқмаган.
Бу Мариуполда қолаётган украиналик жангчиларнинг биринчи бор шикоят қилиши эмас. 10 апрел куни “Азов” полки твиттерида полк командири ўринбосари Святослав Паламарнинг видеомурожаати эълон қилинди. У бўлинма икки ҳафтадан ортиқ вақтдан буён Украина сиёсий раҳбарияти билан боғлана олмаётганини айтган.
“Сиз бу ерда бўлиш қандайлиги, бундай шароитда қандай жанг қилишни, Мариупол ҳимоячилари қандай кунларни бошдан кечираётганини ўйлаб кўрдингизми? <…> Бу сиёсатчилар «Биз уларни қўллаб-қувватлаяпмиз, биз доим алоқадамиз» дейишмоқда, аммо икки ҳафтадан ошдики, ҳеч ким гўшакни кўтармайди ва биз билан ҳеч ким гаплашмайди. Бу биз ҳақимизда эслаш, Мариуполь ҳақида эслаш… Бу жафокаш-шаҳар, курашган-шаҳар. Ва биз ўтмишда эмасмиз, биз бугундамиз, тушуняпсизми? Бу худди тирик ва ёрдамга келишларига умидвор бўлатуриб ўзинг ҳақингда таъзиянома ўқишга ўхшайди”, деган у ўз мактубида.
Мариуполдаги жангчиларнинг чиқишларидан кўп ўтмай Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний шаҳар мудофааси давом эттирилаётгани, у ердаги қисмлар билан алоқа “барқарор сақланаётгани”ни маълум қилди.
“Мудофаа амалиётларини ўтказиш жамоатчилик муҳокамасига ташланадиган мавзу эмаслигини таъкидлайман. Биз ғалаба учун, барча йўналишларда шахсий таркиб ва тинч аҳоли ҳаётини сақлаб қолиш учун имкон доирасидаги ва имкон доирасидан ташқаридаги ишларни қилмоқдамиз», деб хат ёзган Валерий Залужний.
12 апрел куни Украина президенти офиси раҳбари Михаил Подоляк твиттердаги саҳифасида Мариуполда қолаётган ҳарбийларда чиндан ҳам ўқ-дори етишмовчилиги юзага келганини ёзди. “Президент ва Қуролли кучлар раҳбарияти ҳарбийларимизга ёрдам бериш ва ечим топиш учун мумкин бўлган (ва мумкин бўлмаган) ишларни қилмоқда», - деган эди Михаил Подоляк ўз мактубида.
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Мариуполдаги украин жангчилари 10 минг россиялик ҳарбийларни тутиб тургани, агар шаҳар қуласа, бу қўшинлар Донбассга ўтиши вазиятни қийинлаштириши мумкинлигини айтганди. “Азов” рақиб кучи полкникидан 10 баробар кўп эканини маълум қилган.
Хуллас, “Ҳаракат”га кўра, Мариуполда аҳвол яхши эмас. Буни бутун дунё кўриб турибди. Уларга ёрдам бериш лозим.