Кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий бадал (квартплата)ни тўлаш учун субсидия ажратилиши айтилди, аммо субсидя кимларга, қандай тартибда берилиши айтилмаяпти. НИМАГА?
Ижтимоий ҳимояга муҳтож мулкдорларга мажбурий бадалларни тўлаш учун субсидия ажратилиши, субсидия “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган кўп квартирали уйларнинг мулкдорларига ажратилиши айтилган. Аммо, ҳалигача бу хусусда тўғри ва тўлиқ тушунтириш бери лаётгани йўқ. САБАБА НИМАДА?
Мана баъзи маҳаллий оммавий ахборот воиталарида берилаётган маълумотлар. Авваламбор, улар қандай тартибда аниқланади?
Молия вазирлиги ҳар ойнинг 2-санасига қадар жорий ой ҳолати бўйича реестрга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож мулкдорлар тўғрисидаги маълумотларни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ахборот алмашуви тизими орқали электрон шаклда юборармиш. Ваҳилангки, вазирлик келиб тушган маълумотларни “Mening uyim” биллинг-ахборот тизимидаги маълумотлар билан умумлаштиради ва тафовутлар юзага келган тақдирда, уларни 5 иш куни давомида бартараф этиш бўйича чоралар кўрармиш. ШУЛАРГА ИШОНАДИГАНЛАР БОРМИ?
Бу саволларга жавоблар ҳам берилган. Аммо, тафсилотлар жуда ҳам қисқа.
1. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан умумлаштирилган якуний маълумотлар асосида икки иш куни давомида:
- махсус ҳисобварақлар ОЧИЛАРМИШ;
- туман (шаҳар) ҳокимликларига субсидия ажратиш бўйича сўровномалар ЮБОРИЛАРМИШ.
2. Туман (шаҳар) ҳокимликлари беш иш куни давомида сўровномада кўрсатилган маблағларни “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган молиялаштириш манбалари ҳисобидан тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган махсус ҳисобвараққа ўтказиб БЕРИШАРМИШ. Бунда, туман (шаҳар) ҳокими субсидия учун зарур маблағлар тегишли молиялаштириш манбаларидан сарфланишини ТАЪМИНЛАНАРМИШ.
3. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари биллинг тизими орқали мажбурий бадал учун субсидия тўловини икки иш куни давомида махсус ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож мулкдорларга хизмат кўрсатувчи кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ҳисобварағига ўтказиб БЕРАРМИШ.
Бунда, мажбурий бадални қоплаб беришга мўлжалланган субсидия миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда тегишли мулкдорнинг кўп квартирали уйни бошқариш органидаги шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилиши ЛОЗИММИШ.
4. Субсидия ажратилган ҳар бир мулкдорга биллинг тизими орқали тегишли ой учун субсидия ажратилганлиги тўғрисида SMS-хабарнома ЮБОРИЛАРМИШ.
“НАРАКАТ”: Мана шу хабаримиздаги саволларга маҳаллий оммавий ахборот воситалари тезда жавоб беришлари КЕРАК. Бу хабарчадаги КАТТА ХАРФЛАР билан ёзилган саволларга ЖАВОБЛАР ШАРТ.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения