06 April 2022
21:19 -
Юсуф Жума: Украина Президенти В. Зелинскийга, Демократик дунёдан Украинага кўмак бўйича шошилинч қарор.
Мутлақо махфий - ягона нусхада - агар ошкор бўлса,
учинчи жаҳон уруши, ҳатто тўртинчи, бешинчи жаҳон
урушлари ҳам бошланиб кетади.
Биз демократик дунё бошлиқлари ваҳшиёна уруш гирдобида
қолган украиналикларни шошилинч қўллашга қарор этдик:
Биринчидан, ҳар куни шошилинч йиғинлар ўтказамиз.
Украинага совет танкларидан 10 дона бериш масаласида кенгашамиз.
Якуний йиғин 2050 йилда - Парижда бўлади.
2050 йилда қарор бир овоздан маъқулланса -
совет танклари ҳар йили биттадан ўн йил мобайнида
етиб боради. Етиб бормаслиги ҳам мумкин – чунки совет танки…
Иккинчидан,
Агар қарорга барча бир овоздан рози бўлмаса,
жаҳон уруши бошланади деб қўрқсалар,
Украина халқига ўнта совет милтиғи етказиб бериш
масаласи ҳар куни муҳокама этилади.
Якуний йиғин - 2100 йилда Лондонда бўлади.
Қарор бир овоздан қабул қилинса - ҳар йили биттадан
совет милтиғи Украинага етказилади.
На танкларнинг, на милтиқларнинг ишлаш - ишламаслиги
ноаён. Чунки қарорлар шошилинч кўриб чиқилади ва сир сақланади.
Путин жаноблари билиб қолсалар, учинчи жаҳон урушини
бошлаб юборадилар. Бирданига учинчи, тўртинчи ҳатто бешинчи жаҳон урушларини ҳам бошлашлари мумкин.
Чунки ҳозир биз минг куб метр газни 3000 доллердан
оляпмиз - 250 дан 3000 га кўтардик.
Яқинда ўн минггача кўтарамиз - бу Путин жанобларининг
ўнта жаҳон урушини бирдан бошлашларига етарли.
Фақат газми… ўзинггиз биласизку…
Тағин Путин бошлаган уруш учун ўрислар айбдор эмас!
Франсуз актёри айтгандай:
Урушга буйруқни Путин берган.
Украинада танкни Путин ҳайдаяпти.
Барча автоматлардан битта Путин отаяпти…
Украинани вайрон этган самолётларни Путин бошқаряпти.
Путин Украинани миналаштирди….
Ўрислар айбдор эмас - уларни боқишимиз шарт -
ёш Путинларни тўғиши учун…
2022 йил, 3 апрель.