05 April 2022
22:14 - Шавкат Мирзиёга кўра, мактаблардаги энг катта муаммо - ўқитиш методикаси эскирганимиш. Қани айтинг, нима таклиф қилмоқчисиз? Авваламбор, Рустам Азим кабиларни тинглаш ШАРТ!
Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё халқ таълими соҳасидаги ишлар қониқарсизлиги сабаб вилоят ва туман ҳокимларини кескин танқид қилганмиш. Қаранг, гап нимада, гап ҳақиқий аҳвол эмас, бугунги муаммолар ҳақида.

Бугун Тошкентда мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси, йил якунига қадар устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланибди.

Январь ойида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича 5 та устувор йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб, барча масалалар ҳал қилиб берилиши керак бўлган экан, нимага улар қилинмади, ўртоқ Президент?

Шавкат Мирзиёнинг гапларига қаранг: 2022 йилни ҳокимларнинг мактабга эътибори йили деб эълон қилганимиз ва туман ҳокими “РайОНО” мудири бўлади, деган вазифаларни, афсуски, ҳамма ҳокимлар ҳам ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ”, деган президент соҳадаги ишлар аҳволи қониқарсизлиги учун вилоят ва туман ҳокимларини танқид қилиш билан шуғулланибди.

Жумладан, икки ойда барча ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар натижасида республикадаги 852 та мактабда таълим сифати, муаллимлар салоҳияти ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш даражаси анча пастлиги аниқланганмиш.

Бу борада энг оғир аҳвол Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда экани кўрсатиб ўтилибди. Йиғилишда республика бўйича 1 минг 526 та мактаб болалар тарбияси, маънавий муҳит бўйича “қизил” тоифага киритилгани таъкидланибди.

Мана ҳақиқий аҳволнинг АСЛ БАШАРАСИ!!!

Хўш, амалдаги Президент Шавкат Мирзиё амалда нималар таклиф қилмоқда! Нимамиш, мактабларда интернет тезлигини ошириш ва алоҳида имтиёзли тарифларни тасдиқлаш топшириғи берилганмиш!

Булар амалда қилиб бўлмайдиган ишлар! Авваламбор, ҚАЙТА САЙЛОВЛАР ўтказиш ва янги президент сайланиши МУҲИМдир!

Нима, жорийдаги Президент Шавкат Мирзиё шу НАРСАЛАРНИ тушунмайдими? Тушунади, аммо уларни амалга ошириш учун нималар қилиш кераклигини билмайди!!!

Мана, Ўзбекистоннинг асосий муаммоси – Шавкат Мирзиёнинг муаммоларни ҳеч ким тушунмаса керак. Балки, тушунадиганлар бордир, демак, уларга йўл бериш керак-ку!!!

Ҳамма биладики, Шавкат Мирзиё президент бўлиш мавқесига эришиш учун кўп йиллаб Бош Вазир мавқесига ҳам ҳеч кимни яқинлаштирмади.

Масалан, унинг замонида Бош Вазир ўринбосари этиб ишлаган, кейин замонингизда бу лавозимлардан улоқтирилган РУСТАМ АЗИМ каби одамларни нега таклиф қилмаябсиз? Табиий, “Бирлик” Халқ Ҳаракати (АБДУРАҲИМ ПЎЛАТ раҳбарлигида) айнан шу вазифаларни қандай бажаришни билишади!!! Аммо, уларни ишдан четлатиб қўйган одамлар билан бутун ШАҲАР ТЎЛА!!!

Авваламбор, улардан тозаланиш ШАРТ эканлигини нимага тилга олмаяпсиз?! Тилга олишни қўйиб туринг, бу ифлослардан тезда тозаланиш ШАРТлигини нега ҳеч гапирмаябсиз! Бу ишлар қилиниши ШАРТ! Булар Сиз тарафингиздан қилиниши шарт!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону