04 April 2022
23:00 - Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида чорраҳалар тўлиқ рақамли бошқарувга ўтказилиши режалаштирилмоқда эмиш. Шу ҳам янгиликми?
Давлатимиз Президенти Шавкат Мирзиёнинг қарорига кўра, марказий шаҳарлардаги чорраҳалар тўлиқ рақамли бошқарув тизимига ўтказилармиш. Жуда қизиқ, бу янгилик бўйича ҳокимликлар жавобгар деб белгиланишига нима дейсиз?

2023 йил охирига қадар Тошкент шаҳрининг барча чорраҳаларида, шунингдек, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларининг йирик асосий серқатнов чорраҳаларида, 2024 йил якунига қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларининг барча чорраҳаларида рақамли бошқарув тизими жорий қилинармиш.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиё томонидан 4 апрел куни имзоланган “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланибди.

Чорраҳаларни тўлиқ рақамли бошқарув тизимига ўтказиш бўйича шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юкланаётгани ҳам очиқча хабарларда айтилмоқда.

Шаҳарларда йўл белгилари, кўрсаткичлари ва светофорларни ўрнатиш, йўл чизиқларини чизиш, пиёдалар ўтиш жойларини белгилаш орқали йўл ҳаракати воситаларини тартибга солишга ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари масъул деб белгиланаётганмиш.

Транспорт ва пиёдалар оқими, пиёдалар билан боғлиқ содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили асосида туманлар ва шаҳарлардаги аҳоли гавжум ҳудудларда пиёдалар ўтиш жойларига пиёдалар бошқарадиган светофорларни 2023 йил якунига қадар ўрнатилиши назарда тутилмоқда эмиш.

Хуллас, бугун шунақа янгилик келаётгани, Президент Шавкат Мирзиёнинг янги қонуни эълон қилингани исботланган ҳамма оммавий ахброт воситаларида эълон қилинаётганида бор! Мана сизга янгилик, мана сизга Ўзбекистон президентининг қарори. Омон бўлинг, жаноб Шавкат Мирзиё, бундан кейин ҳам шундай қарорлар билан яшайверайлик.

Энг муҳими, бу каби ишларни бажариш Ўзбекистон Бош Вазирига топшириш керакмасми? Керак, аммо бундай нарсаларни аввалги Бош Вазир ўринбосарингиз Абдулла Орифга топшириш кераклиги эдику? Ана, айнан шундай, Ўзбекистонга келаётгани айнан бугунги хабар ҳаётга кираётгани ҲАҚИҚАТ эканлиги кўриниб қолади-ку!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону