01 April 2022
21:00 -
Тошкентда таровиҳ намозлари ўқилиши муносабати билан масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади
Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси Рамазон ойида таровиҳ намозлари ўқилиши муносабати билан ҳар куни 18.00 дан 24.00 га қадар масжидлар яқинидаги қуйидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилишини маълум қилди.
Қуддус Шариф масжиди бўйича: Янги Сергели кўчасидан Қипчоқ кўчаси бўйлаб Нилуфар кўчасигача бўлган қисми;
Мирза Юсуф (Бодомзор) масжиди бўйича: Боғишамол кўчасидан Чингиз Айтматов кўчаси бўйлаб Қози тарнов 2-тор кўчасигача бўлган қисми;
Шайх Зайниддин масжиди бўйича: Бешқайрағоч кўчасидан Кўкча дарвоза кўчаси бўйлаб Нурафшон кўчасигача бўлган қисми;
Новза масжиди бўйича: Муқимий кўчасидан Бунёдкор маҳаллий йўли бўйлаб Сеул кўчасигача бўлган қисми;
Ислом ота масжиди бўйича: Фарғона йўли 5-тор йўлидан Фарғона йўлининг маҳаллий йўли бўйлаб, Олот кўчасигача бўлган қисми;
Юнусобод Оқ тепа масжиди бўйича: Амир Темир шоҳкўчасидан Чинобод кўчаси бўйлаб Дарвозакент кўчасигача бўлган қисми;
Фотимайи Заҳро масжиди бўйича: Нурафшон кўчасидан Оқтепа Мажлисий кўчаси бўйлаб, Катта Оқтепа кўчасигача бўлган қисми;
Бўта бува масжиди бўйича: Бунёдкор шоҳкўчасидан Бешқўрғон кўчаси бўйлаб, Бешқўрғон 4-тор кўчасигача бўлган қисми;
Яккасарой масжиди: Шота Руставели кўчасидан Яккасарой кўчаси бўйлаб, Боғибўстон кўчасигача бўлган қисми;
Усмон Бин Маҳзун масжиди: Қушбеги кўчасидан КХАЙ бўйлаб, Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
Айни замонда, пойтахт ИИББ ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкинлигини таъкидлаб, ҳайдовчилардан беркитилган кўчаларни олдиндан четлаб ўтишни илтимос қилган.
Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари кенгаши 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақида маълумот берган эди.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги масжидларда таровиҳ намозлари рўзанинг биринчи кунидан 27 санасига қадар давом этиши маълум қилинган.