31 March 2022
18:35 - Маҳаллий масхарабозлик: Ҳокимлик ва вазирликларга йил якунига қадар ортиқча харажатлар қилиш тақиқланибди

Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё маҳаллий ҳокимликлар ва вазирликларга автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилишдан ўзини узоқроқ тутишга чақирибди.

Қайд этилишича, бунинг учун ҳудуд ва тармоқ харажатларини 10 триллион сўмга қисқартириш талаб этилади. Шавкат Мирзиё йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга:

- молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;

- бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлаган.

Бош прокуратурага бюджет ташкилотларида ушбу харажатларнинг олдини олиш устидан тизимли назорат ўрнатиш ва вилоят кесимида ҳар ҳафта президентга ахборот бериш топширилибди.

“Бу – маблағлар олиб қўйилади, дегани эмас. Барча иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади”, дебди Шавкат Мирзиё.

Шунингдек, ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларига 2022 йил 1 апрелдан бошлаб давлат дастурларидан ташқари бюджетдан ссуда бериш ва банкларга депозит қўйишни тўхтатишга топшириқ берилибди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари бугунданоқ аниқ ҳисоб-китоб қилиб, уч кун муддатда ўз режаларини ишлаб чиқиши кераклиги кўрсатиб ўтилибди.

Солиқ ва Божхона қўмиталарига тушумларни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилибди.

Бундан ташқари, ўтган ҳафтада 1,5 мингдан зиёд давлат мулкини савдога чиқариш бўйича имзоланган Президент қарори ижросини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар белгилаб берилибди.

Масалан, 2022 йил 1 майга қадар 50 мингта (4,5 минг гектар) ер участкаларини савдога чиқариш назарда тутилган экан. Бироқ, Самарқандда ҳозирги кунгача бор-йўғи 6 та ер участкаси электрон савдоларга қўйилибди. Қолган ҳудудларда эса биронта ер участкаси савдога ҳам чиқарилмаган.

Икки ҳафта муддатда ушбу ерларни тўлиқ аукционга чиқариб, 1 июлга қадар уларнинг камида 50 фоизи сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилибди.

Хуллас, Ўзбекистонда шунақа янгилик киритилибди. Бунақа янгиликлар билан ҳам олға кетиб бўлмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону