25 March 2022
18:05 - Бугун Бош Вазир Ўринбосари Сардор Умурзоқов шундай дебди: “Чиройли гаплардан амалиётга ўтиш керак... 27 йил муҳокама қилдик, энди амалий ишга киришдик”.”Ҳаракат”: Бундайлардан тезроқ тозаланиш керак!
Бугун 25 март куни Тошкент Халқаро Инвестиция Форумининг иккинчи иш кунида турли йўналишларда сессиялар давом этди. Куннинг биринчи ярмида “Марказий Осиёнинг инвестиция салоҳияти” панел мунозараси бўлиб ўтибди. Унда Бош Вазир Ўринбосари Сардор Умурзоқов, Жаҳон Банки ва Япония Халқаро Ҳамкорлик Банки вакиллари, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг иқтисодиёт ва саноат вазирлари иштирок этибдилар.

Айнан шу ерда Сардор Умурзоқов минтақадаги ҳамкорларни мазкур форум тақдим этаётган имкониятдан унумли фойдаланишга чақириб, қуйидаги нарсаларни гапирибди:

“Чиройли гаплардан амалиётга ўтиш керак. Биз, президент Шавкат Мирзиёев жамоаси амалиёт тарафдоримиз. 27 йил муҳокама қилдик, энди амалий ишга киришдик. Ҳали (иқтисодий соҳа) сифат жиҳатдан муаммоларга тўла. Шу муаммоларга тайёр бўлиб, ўзимизнинг айни бир қолипдаги фирклаш доирамиздан чиқишимиз керак.

Бошқа мамлакатларга зарар етказиб, ютишдан воз кечиш керак. Бугун ютқазамиз, эртага нимадирдан ютамиз. 2016 йилда Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан алоқаларида, хусусан, чегара масалаларида анча саволлар бор эди.

Биз Афғонистон орқали тизимли тарзда Покистон билан савдомизни амалга оширишни илгари ким тасаввур қила олар эди?! Юклар Карачига 4 кунда етиб бормоқда. Ҳиндистон билан ҳам шу йўлакдан фойдаланиш келишилди. Сиёсий ирода бўлса, барчасига эришамиз. Барчани ушбу форумни натижадор ўтказишга чақираман”.

Сардор Умурзоқов суҳбат вақтида бу форум амалий натижаларга эришиш замони эканлигини қайд этиб, шундай дейишгача борибди:

“Мен нафақат амалий натижа кутяпман, балки [инвесторларда] Ўзбекистондаги имкониятлардан кўпроқ фойдаланиш истагини уйғотиш ниятидаман. Бу орқали Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун, қишлоқ хўжалигига янги инновацияларни киритиш учун, хизмат соҳасини кескин ривожлантириш учун кўпроқ тўғридан тўғри инвестиция олиб келиш, пировард натижада одамларимизнинг ҳаёти яхшиланиши керак”.

Кўраябсизки, бу Бош Вазир Ўринбосари Сардор Умурзоқов ҳали ҳам хўжайини Шавкат Мирзиёнинг гапларини такрорлаш билан овора. Бундайлардан тезроқ тозаланиш керак ва ҳақиқий ислоҳотлар бошлаш КЕРАК! Тўғрирорғи, ШАРТ!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону