22 March 2022
19:52 -
Масс-Медиа Фонди ва Meta Компанияси ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинибди
Масс-Медиа Фонди директори Нозима Давлетова Meta Компаниясининг бошқарувчи директори ҳамда Катта Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат сиёсати масалалари бўйича раҳбари Жорж Чен билан онлайн учрашув ўтказилгани бугун асосий хабарларда бири бўлибди.
“Учрашувда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан боғлиқ қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди”, дейилибди Миллий Масс-медиани Қўллаб-қувватлаш ва Ривожлантириш Жамоат Фонди хабарида.
Хабарга кўра, шунингдек, ТИВ ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун рақамли дипломатия бўйича вебинар ўтказиш мавзуси ҳам атрофлича муҳокама қилинибди.
Қайд этилишича, ушбу вебинар дипломатларимизга халқаро ахборот маконида кенгроқ аудиторияни қамраб олиш ва мамлакат манфаатларини самарали илгари суриш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг энг самарали кўникмаларини эгаллаш имконини берар экан.
“Вебинарнинг ўтказилиши Фонд ва Meta ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг биринчи қадами бўлади”, дейилган Ўзбекистонимизда тарқатилган хабарларда.
Хуллас, шунақа хабарлар, шунқа вайсашлар хабарларда айтилмоқда! Расмда кимлар кўрилаётганини ҳам дарҳол тушуниш осон иш эмас! Аммо, ҳаракатда – баракатдир!