19 March 2022
16:35 -
Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги директори Акмал Бурҳонов: “ Кўплаб давлат органлари ва ташкилотлари очиқликка доир президент фармони талабларини бажармаяпти”
Бугун, 19 март куни Сенатнинг 24-ялпи мажлисида Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги директори Акмал Бурҳонов давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб, ҳаммани қаттиқ танқид остига олибди.
Унинг айтишича, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасидаги ишлар етарли даражада мувофиқлаштирилмагани оқибатида улар томонидан тегишли маълумотлар очиқ маълумотлар портали (data.egov.uz) ва ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирилмай келинмоқда.
“Хусусан, 135 та давлат органлари ва ташкилотларининг 2021 йил тўртинчи чораги бўйича давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлари таҳлили кўрсатганидек, уларнинг 80 таси ёки 60 фоизи ушбу маълумотларни белгиланган ресурсларга жойлаштирмаган. Ёки хизмат сафарлари ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари бўйича ҳисоботлар 88 та давлат органи ва ташкилоти томонидан ўз вақтида очиқланмаган”, – дейилибди унинг ҳисоботида.
Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги, Маданий Мерос Агентлиги, Ўрмон Хўжалиги Давлат Қўмитаси ҳам ўзлари масъул бўлган маълумотларни эълон қилмагани ёки янгилаб бормагани қайд этилибди.
2021 йилнинг 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтига жойлаштириб, 10 мартга қадар уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар бериши керак экан.
Лекин мониторинг қилинган 135 та давлат органлари ва ташкилотларининг 93 таси 2021 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботни эълон қилмаган бўлса, 126 таси матбуот анжуманининг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида ҳанузгача ўз расмий веб-сайтига маълумот жойлаштирмагани белгиланибди.
Шунингдек, очиқликка доир қонунчилик талаблари ижроси ҳолати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кесимида ўрганилганида жами 95 та ҳолатда қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйилгани аниқланди. Соддароқ қилиб айтганда, маҳаллий ҳокимликлар эълон қилиниши лозим бўлган 13 тоифадаги маълумотларни расмий веб-сайтида умуман эълон қилинмабди.
Туман ва шаҳарлар кесимида эса 204 та туман ва шаҳар ҳокимликларидан 43 тасида (20 фоизи) расмий веб-сайти ишчи ҳолатда эмас, фаолият кўрсатаётганларида ҳам маълумот узоқ вақт давомида янгиланмай келинмоқда.
“Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат харидлари билан боғлиқ маълумотлар, харажатлар сметаси ва унинг ижроси, хизмат сафарлари ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари, лицензия ва рухсат этиш учун масъуллар тўғрисида маълумот, енгил автомобиллар, хизмат уйлари ҳамда бошқа зарур маълумотлар жамоатчиликка тўлақонли эълон қилинмаяпти”, – дейилибди агентлик директорининг ҳисоботида.
Аниқланган қонунбузилишларни бартараф қилиш бўйича вазирлик, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига агентлик томонидан 26 та тақдимнома ҳамда 35 та огоҳлантириш хатлари киритилибди.
Хуллас, шунқа гаплар, шунақа бахслар бўлибди. Бунақа нарсалар ҳар куни бўлавермайди, ҳар куни бундай бахслар давом этавермайди, демоқда “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари. Бизнинг сайтимиўз ўқувчилари бу ҳақда ўз фикрларини билдиришлари керак, тўғрироғи – ШАРТ, демоқда!