18 March 2022
18:42 - Юсуф Жума: ИНСОНИЯТ, ЭРГАШ - УЛУҒ ВЛАДИМИР ЗЕЛИНСКИЙГА!!!

Эй Очуннинг қўрқоқ ҳукмдорлари - номуссиз жаноблар!
Марказий Осиёнинг - кўҳна Туркистоннинг сотқин тўрачалари - жаноб даюслар!

Олтинидан - оҳагигача,
Кумушидан - кўмиригача,
Уранидан - газигача...
Еридан - кўкигача -
Борини Кремлга текин бериб, элларини очликка - яланғочликка, қулликка, чўриликка,қўрқувга, номуссиз ликка ем қилаётганлар,
Путинга, Сизга, толибларга иштон тикаётган, тағин бетарафмиз деган,
Жаноб юраксиз даллалар!

В.Зелинский сизнинг ўғил - қизларингизга тенгдош, сиз ҳам эрми... толибларга тикаётган иштонларинггиздан бошларинггизга кийиб олинглар...

Э Сизнинг... чоранггизни УлуғТангри кўрсин!...

Назарбоевнинг ҳукмдорлиги Зелинскийнинг ёшига тенг - нима бўлди... тириклай ўлиб хор бўлди, давлат қуролмай, Георгий лентасини кўксига тақиб Путиннинг кетида юраверди, бугун фожеаларини кўриб, киришга гўр ахтаряпти...

Бугун ўзини Назарбоев - М.О.нинг лидери деб билаётган Ш. М. ҳам эртага шундай бўлади...

Дунёнинг аҳмоқ сиёсатчилари - “Украинадан сўнг навбат Қозоқистонгами?!” деб акилламоқдалар. Путин Қозоқистонда этадиганини этди -
Сотқин - ноэр Тўқаев қуролсиз қозоқларнинг қонини босқинчи ўрисларга тўктирди...
Марказий Осиёнинг даюс тўралари СССРга тайёр - М.О. ҳозир ҳам СССРда - аниғи бурунгидан ҳам кўра баттар мустамлака -
Конларга қаранг - қаёққа текин оқмоқда...

Путин Ш. Мирзиёев билан баҳорда - 12 мартда “жиддий” масалани кўрмоқчи эдилар -
“Жиддий” масала - СССР эди.

Унгача Путин Украинани Қозоқистондай этмоқчи эди. Мени украинлар қип - қизил гулдасталар билан кутиб олади деб ўйлаганди...

Ҳа украинлар уни кутиб олдилар - фақат қизил гулдасталар ўрнида - ўн минглаб ўрис босқинчиларининг қора қонларига бўялган ўликлари билан - қора гулдасталар билан...

Қўрқманг,М. О.даги қўрқоқ эллар, қўрқоқ , сотқин Тўралар!

М.О.да уруш бўлмайди.
Нодонлик тинчлиги бўлади.

Сотқинлик тинчлиги бўлади.
Номуссизлик тинчлиги давом этади...
Сизлар урушда эмас - ана шу тинчликдан қириласиз...
Эй номуссиз ўлкаларнинг номуссизлари!
Эрларнинг эри - УЛУҒ ЗЕЛИНСКИЙНИ ЭШИТИНГ:

“БИЗ ҲЕЧ КИМ ВА ҲЕЧ НАРСАДАН ҚЎРҚМАЙМИЗ!!!
БИЗ ҲЕЧ КИМДАН ҚАРЗДОР ЭМАСМИЗ,
ВА ҲЕЧ КИМГА ҲЕЧ НАРСА БЕРМАЙМИЗ!!!”

Шонли Украинага шарафлар бўлсин –
Улуғ Тангрининг олқишлари ёғсин!!!

Ҳар эл бошида бир ноэр -
Элининг бошини булғар.
Бор элга бош бўлсин бир эр -
Юракларни ёғду чўлғар!

Зелинскийга эргашгин -
Инсоният, кўз оч,дунё!
Эй сиз номуссиз тождорлар,
Ҳозироқ беринг истеъфо!!!

Бас, одамзот, бўлгин карвон,
Мардона сарбон - етукка!
Фақат эрга эргашганлар
Етиб борадилар эркка!

Қарши борар номардликка -
Мард Зелинский - мардона.
Она эмас - шундоқ ботир,
Шундоқ эр тўғмаган Она!!!

2022 йил, 15 март.

* * * * *

Ўтмишда бўларди шонли ўрмоним -
Бутун ер юзини қамраган кентим.
Лочин, бургутлардан тўлган осмони,
Йўлбар, арслонлар сўраган юртим.

Элининг чақмоқдек наъраларидан,
Тўғри эвриларди у оғурлар кўк.
Тўғрилик тўрлаган тўраларида,
Бугун ўрмонимдан қолгандир бир юқ.

Юқда сурув - сурув моллар подаси,
Сурув - сурув қўйлар - қашқирларга ем.
Илонлар, калхатлар, сиртлон галаси,
Ютиб бораётир еру - кўкин қум.

Шонли эл қирилган, наъралар тинган,
Тескари эврилар шу боис осмон.
Сайроқилар синган, жайронлар синган,
Сиқилар руҳим - сор, кўнглим - арслон.

Дедилар: - олисда улкан ўрмон бор,
Шерлар бесаноқдир, қарчиғайлар мард...
Узоқ излаб топдим - чиндан чин,донгдор,
Дедим: - ер юзини тозаламоқ шарт!

Жаноб арслонлар, жаноб лочинлар,
Сиртлон,калхатларга солайлик қирон!
Озод - эркин бўлсин тоза тутқунлар,
Наърамга жўровоз бўлмади бир жон.

Билдим - бари сиртлон, бариси қузғун,
Арслон,лочиннинг терисин кийган.
Оралари узоқ, диллари яқин,
Очунда ким куйса шулардан куйган.

Ўч истаги билан ёнади ичим,
Иркитлар тозалар қонидан семиз.
Қумусқа бўлса ҳам кўпчилик кучли,
Арслон бўлса ҳам ёлғизлик ожиз...

2022 йил, 8 март.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону