17 March 2022
18:01 -
АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трамп Россия Федерациясининг Украинага кирганидан ҳайрон бўлганини айтиб, ҳаммани ҳайрон қолдиргани ҳақида
АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трамп учун Россиянинг Украинада “ҳарбий амалиёт” бошлаши кутилмаган ҳол бўлгани ҳақида The Washington Examiner учун берган интервьюсида айтиб ўтгани жуда ҳам қизиқ бўлгани айтилибди.
“Мен ҳайрон қолдим. Ўйлагандимки, у [Россия президенти Владимир Путин] ҳарбийларни чегарага юборганда шу усулда музокара ўтказяпти деб... Мен буни музокаралар ўтказишнинг қаттиқ, бироқ ақлли усули деб ўйлагандим. <...> У ҳамма каби Қўшма Штатлар билан яхши битимга келишиш ниятида дея ҳисобладим, худди бошқа одамлар ҳар қандай савдо битимида келишиш ниятида бўлгани каби. Кейин эса у кирди, менимча у ўзгарган”, - дебди собиқ президент Доналд Трамп.
Аввалроқ Доналд Трамп ўзининг президентлиги даврида Россия бошқа давлатлар ҳудудига “бирор марта бостириб кирмагани” ҳақида айтибди. Доналд Трамп Владимир Путин билан айнан ўзи “жуда қаттиқ” муносабатда бўлгани, шунга қарамай, у билан диалог қура олганини таъкидлагани ҳам жуда қизиқ.
Доналд Трамп шунингдек Украинага танкка қарши Javeline қурилмалари ва миллионлаб долларлик ҳарбий техникалар етказиб берганини эслатиб ўтган. Унинг фикрича, бу воситаларсиз Киев урушда муқаррар ютқазган бўларди.
Эслатиш керакки, Россия 24 февралда Украинага бостириб кирганди. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бу амалиётдан мақсад Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш экани, шунингдек Донбасс аҳолисини Киевдаги ҳукумат геноцидидан ҳимоя қилиш эканини айтганди. У бир неча бор Россия бу ҳарбий амалиётни бошлашга мажбур бўлгани, ўзини ҳимоя қилишнинг бошқа варианти қолмаганини айтгани ҳам эслатилибди.
“Олдинга қўйилган барча вазифалар, сўзсиз бажарилади. Биз Россия, халқимиз хавфсизлигини ишончли таъминлаймиз ва Украина мамлакатимизга қарши тажовузкор ҳаракатлар учун плацдарм бўлиб хизмат қилишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз”, дегани ҳам Владимир Путиннинг 16 март куни ҳукумат йиғилишида айтгани ҳам эслатилмабди, холос.