11 март куни мамлакатда икки йилдан бери илк бор 1100дан ортиқ касалланиш ҳолатлари қайд этилгани ва Хитойнинг Уҳан вилоятида COVID-19 пандемияси бошланганидан буён энг йирик коронавирус тарқалишига дуч келгани Financial Times томонидан эълон қилинибди.
Айтилишича, 11 март куни мамлакатда икки йилдан бери илк бор 1100дан ортиқ касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Бир ҳафта олдин мамлакатда кунига 300дан камроқ ҳолат аниқланаётган экан.
Чанчун шаҳрида 23та ҳолат қайд этилган. Аҳолиси 9 млн кишидан иборат шаҳар тўлиқ карантинга олинган.
Ҳукумат шаҳар аҳолисини уйларидан чиқмасликка чақирган ва 1200 ўринга мўлжалланган учта шифохона қурилишини бошлаганини эълон қилган.
Шанҳайда бир суткада 75та янги ҳолат аниқланган. Мактаб ва боғчалар ёпиб қўйилгани, айнан шу сабабли авиакомпаниялардан халқаро рейсларни бошқа шаҳарларга йўналтириш сўралгани айтилган.
Расмий маълумотларга кўра, COVID-19 пандемияси бошланганидан буён Хитойда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 112 минг 900дан ортиқ ҳолат қайд этилибди ва мана бугунги ахволни ўзингиз кўриб олаверинг. Энг қизиғи, бу хабарлар бизнинг сайтимизда ҳам эълон қилиниши бўлибди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения