02 March 2022
22:34 -
Россия илк марта урушда қанча қурбон берганини эълон қилгани ҳақида хабарга эътироз йўқми? Бор, аммо қўлимизда аниқ фактлар йўқ!
Украинадаги урушда Россиянинг 498 нафар ҳарбийси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Россия Мудофаа Вазирлиги хабар берибди.
Айни замонда, “Россиянинг ҳарбий операциясида Украина томонидан 2 минг 870 нафар одам ҳалок бўлган. Россия томонидан 498 нафар аскар ҳарбий бурчини бажараётган вақтда ҳалок бўлди”, дейилибди хабарда.
Россия Мудофаа Вазирлиги Украинанинг йўқотишлари бўйича ҳам ўз маълумотларини тақдим этибди, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён украиналик ҳарбийлар орасидаги қурбонлар сони 2 минг 870 нафардан ошган, 3 минг 700 нафардан ортиқ киши яраланган, 572 киши асирга тушганмиш.
Россия томонига кўра, ҳарбий амалиётлар вақтида Украинанинг 1533 та ҳарбий инфратузилма объектига, 54 та бошқарув пункти ва ҳарбий алоқа тузилмаларига, 39 та ҳаво ҳужумидан мудофаа комплексларига, 52 та радиолокация станциясига зарба берилганмиш.
Шунингдек, Украинанинг 47 та ҳарбий самолёти ерда, 13 таси ҳавода йўқ қилингани, 484 та танк ва жанговар машиналар, 63 та ракета тузилмалари, 217 та дала артиллерияси, 336 та махсус ҳарбий техника, 47 та учувчисиз қурилма ишдан чиқарилгани маълум қилинганмиш.
Россия Мудофаа Вазирлиги ҳарбий операцияда россиялик курсантлар ёки тезкор чақирувдаги аскарлар қатнашмаётганини маълум қилибди ва Россия томони танклар АҚШда ишлаб чиқарилган “Жавелин” ракеталари билан урилаётганига урғу берилибди.
Хуллас, шунақа гаплар, шунақа сўзлар. Буларни билишимиз лозим, дейилади “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари айтишича.