26 February 2022
19:22 - Киевда таранг аҳвол: Диверсантларни аниқлаш мақсадида 17:00 дан кейин кўчага чиқиш тақиқланди
Украина пойтахти Киевда комендантлик соати муддати узайтирилди. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко хабар берди. Унинг айтишича, комендантлик соат шаҳардаги диверсант-разведкачиларни аниқлаш учун узайтирилган.

Мана ўша хабардан иқтибослар: “Диққат! Пойтахт мудофаасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 26 февралдан бошлаб комендантлик соати 17:00 дан 08:00 гача амал қилади. Бу муддатдаги комендантлик соати 28 февралгача ишлайди.

Комендантлик соати вақтида кўчада бўлган ҳамма одамлар душманнинг диверсант-разведка гуруҳи аъзоси деб ҳисобланади. Вазиятни тўғри тушунган ҳолда кўчага чиқмаслигингизни сўраймиз”.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону