25 February 2022
14:42 -
Ўзбек зиёлилари россияликлардан урушни тўхтатишни сўради: “Буни ҳозир қилмасангиз, тарих сизни миллат сифатида кечирмайди”
Россия ва Украина ўртасидаги қонли уруш давом этар экан, дунё жамоатчилиги, хусусан, зиёлилар уни тўхтатиш талаби билан турли чиқишлар қилмоқда.
* * * * *
Эркин Аъзам, ёзувчи
- Афсус, Россия ва Украина муносабатларидаги энг оғир ва қўрқинчли сценарий юз берди - руслар Украинада уруш бошлади.
Биласиз, бир инсонни ўлдирган киши қотил дейилади. Хўш, Украинага бостириб кириб, юзлаб инсонлар ўлимига сабаб бўлаётганларни ким деб аташ мумкин экан?
Путин Россияси инсоният тарихида босқинчи ва қонхўр сифатида қолади. Владимир Путин шуни истади. У ўз қўшниси, қардош халқи уйига бостириб кирди ва бегуноҳларни ўлдирмоқда.
Бу ерда суверен Украина Европани танлаганди, буни тўғри тушуниш керак эди. Украинлар ўз иродасига кўра, мустақил бўлмоқчи эдилар. Россия ҳукуматидагилар эса буни истамади.
Бу жирканч уруш Россия ва рус халқининг юзини бир умрга кирлантирди.
Фахриёр, шоир
* * * * *
Бу ёлғиз Украина эмас, бутун инсониятга қарши очилган уруш. Путин аслида НАТОдан эмас, ёнидаги оёққа туриб келаётган демократиядан қўрқади, чунки демократия авторитаризмга, бир шахснинг 20 йилдан ошиқ ҳокимиятда қолиб кетишига йўл бермайди.
Афсуски, ишонилган Ғарб ҳам Украинани ёлғиз қолдирди...
Бу уруш ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Барчасини тўғри ҳисоблай олишимиз, огоҳ бўлишимиз керак. Агар Украина босқинчиларнинг ҳужумига қарши тура олмаса, бошқа ҳеч бир собиқ совет мамлакати уларга қарши тура олмайди. Шунинг учун украин биродарларга неоимпеприалистлар билан курашда куч-қувват тилаймиз.
Биз украин халқи билан биргамиз ва уларга ҳамдардмиз. Бу урушда бизнинг келажагимиз ҳам ҳал бўлади.
* * * * *
Улуғбек Ҳамдам, ёзувчи
- Бу босқин ҳокимиятда ваколатларнинг бир инсонга ҳаддан ортиқ кўп бериб юборилиши ва унинг маразмга дучорлиги оқибати.
Нормал ҳокимиятлар бир инсонга ҳеч қачон бунчалик кўп ваколат бермаслиги керак. Бу барча ҳокимиятларга сабоқ бўлиши керак.
Мен Худодан адолатни қарор топтиришини ва Украина суверенитетини сақлашини сўрайман. Украина бўлинмас давлат, украинлар эса ғурурли халқдир.
* * * * *
Карим Баҳриев, журналист
- Бу каби урушларни бошлаганлар ҳеч қачон унда иштирок этмайди. Унда фақат ёшлар иштирок этади ва тинч аҳолининг қони тўкилади.
Россия бошлаган уруш XXI аср воқелиги эмас, бу – ўрта асрлар босқинчилиги ва Путиндаги ўрта асрлар ахлоқи.
У Украинага геноцид ва тил борасидаги ажратишлар учун кирганини даъво қиляпти, лекин агар шундай бўлганда ҳам бу каби масалалар БМТ қонунлари, халқаро нормалар орқали ҳал этилиши керак эди, бостириб кириш ва қон тўкиш билан эмас.
Бу уруш, Россия давлатчилиги ва рус халқи учун исноддир. Украинага қарши қирғинни тўхтатинг.
* * * * *
Раҳимжон Раҳмат, ёзувчи
- Украина шу пайтга қадар собиқ совет давлатлари орасида ривожланиш жиҳатидан энг юқори натижага эришаётган давлат эди. У мустақил сиёсат юритишга ва Путиннинг империалистик ғояларидан узоқ яшашга интилаётган бир давлат эди.
Путиннинг империалистик «иштаҳаси» очилиб бормоқда. Бу барчага сигнал бўлиши керак.
Афсуски, бунга ишонмасам-да, урушда Украинага муваффақият тилайман.
* * * * *
Ботиржон Эргашев, шоир
- Ҳеч бир урушда ғолиблар бўлмаган ва бўлмайди.
Ҳозир Украинада бегуноҳлар ўлмоқда. Менга кун давомида болалар, оналар йиғиси акс этган видеоларни юборишмоқда ва уларни кўриб, бир ота ва аввало инсон сифатида юрагим қақшаяпти.
Мен уруш тезроқ тугашини истайман. Украин халқига эса сабр ва матонат ҳамда ғурур тилайман.
* * * * *
Қозоқбой Йўлдошев, филология фанлари доктори
Россия томонидан Украинага қарши бошланган бу уруш Россиянинг ниҳоятда жирканч юзини очиб ташлади. Бу – бутун дунё юзига тупуриш. Путин ўзини бир давлат, ҳукумат раҳбари эмас, кўча безорисидек тутмоқда. У масъулиятини умуман унутган.
Бу бугунги дунёдаги нормал ҳукуматнинг иши эмас. Рус миллати бу урушни тўхтатиш талаби билан чиқиши керак. Буни айнан улар қилиши керак. Илтимос, тўхтатинг урушни. Агар уни ҳозир тўхтатмасангиз, тарих сизни миллат сифатида асло кечирмайди.