Ўзбекистоннинг Марказий Банки ўз ҳисобида турган халқаро захиралар тўғрисидаги маълумотларини эълон қилди.
2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Олтин-Валюта Захиралари 34,42 млрд долларни ташкил қилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра,- 35,13 млрд доллар бўлган. Рақамлар ўтган бир ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари қарийб 714 млн долларга камайганини кўрсатмоқда.
Январь ойи давомида олтиннинг физик ҳажми- ўзгармаган - 11,4 млн троя унция (тахминан 354,5 тонна). Лекин, унинг қиймати 20,94 млрд доллардан 20,77 млрд долларга пасайган.
Эслатиб ўтамиз, 1 унция 31,1 граммга тўғри келади.
Шунингдек, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари 13,07 млрд доллардан 12,54 млрд долларга ёки 532 млн долларга камайган.
Захиралар мамлакатнинг “хавфсизлик ёстиқчаси” ҳам ҳисобланади - улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур. Халқаро ташкилотларнинг тавсияларига кўра, ривожланаётган давлатлар учун захиралар камида 3 ойлик импортни қоплаши керак.
Мана, Марказий Банкимизнинг ўз ҳисобида турган халқаро захиралар тўғрисидаги маълумотларини эълон қилди. Ишлар унчалик ёмон эмасдек кўринмоқда. Аслида, Ўзбекистонда ХАЛҚАРО ЗАҲИРАЛАР жиддий камайибди. Демак бизда хурсанд бўладиган нарса йўқ. Муҳим бўлгани, бизда бор нарсаларни эълон қилишга бошлашганидир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения