19 February 2022
16:40 - Россия МДҲ давлатларини Ички Ишлар Вазири биринчи ўринбосари Александр Горовой номидан қаттиқ назорат ўрнатиш ҳақида огоҳлантирибди
Александр Горовой МДҲдаги ҳамкасбларини меҳнат муҳожирларини тайёрлаш даражасини оширишга ва уларнинг Россиядаги бузғунчи жараёнларга жалб этилиши олдини олишга чақирибди.

Бу Россия Президенти Владимир Путиннинг экстремизм ва ҳуқуқ-тартибот тартибини бузганлик учун мигрантларни чиқариб юбориш ҳақидаги чақириғидан сўнг рўй берибди.

Россия ИИВ Матбуот Марказининг хабар беришича, Александр Горовой МДҲга аъзо давлатлар миграция органлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишини ўтказибди.

Мана ўша йиғилишда тарқатилган баёнотдан айтилишича, “Кенгаш раиси ҳамкорлар эътиборини муҳожирларни қабул қилувчи давлат ҳудудида бузғунчи жараёнларга жалб этилишининг олдини олиш, мигрантларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўз мамлакатини тарк этгунга қадар тайёрлаш даражасини ошириш зарурлигига қаратди.

Шунингдек, Горовой миграция қонунчилигини бузганлик, жумладан ноқонуний меҳнат фаолияти учун чет эл фуқароларига нисбатан қаттиқ чоралар кўрилиши, улар Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши ва қайтиб киришига тақиқ қўйилиши тўғрисида огоҳлантирди”.

Йиғилишда Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва МДҲ ижроия қўмитасининг кенгаш аъзолари ҳамда ваколатли вакиллари иштирок этибдилар. Меҳмон ва кузатувчи сифатида Туркманистон, Евросиё Иқтисодий Комиссияси ва Касаба Уюшмалари Умумий Конфедерацияси вакиллари ҳам қатнашибдилар.

Расмда - Александр Горовой.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону